Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Август, 2026   |   7 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:37
Пешин
12:26
Аср
17:15
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
20 Август, 2026, 7 Рабиъул аввал, 1448

Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)

29.03.2018   9597   1 min.
Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)

Исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Мурра, насаби Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади. Милодий 590 йилда туғилган. Отасининг исми Молик, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган. Бироқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг номига отасининг исми эмас, куняси қўшиб айтилган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ёшлигидан ўзида жанговарлик сифатларини мужассам қилган ҳолда ўсган эди. У киши камон отишни жуда кўп машқ қилар эди. Шу боисдан моҳир ва машҳур камончи бўлиб етишди. Эллик тўртинчи ҳижрий санада 83 ёшли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу вафот этди. У киши Жаннатул Бақийъга дафн этилди. Жаннат башорати берилган ўнликдан охири вафот этганлари Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу эди.

Аҳмедов Ориф

Сирдарё вилояти вакиллиги ходими

ЎМИ Матбуот хизмати

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

14.08.2026   35127   1 min.
 35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли  совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.

Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари