Кеча, 23 март куни Қозоғистоннинг бош муфтийси Серикбай ҳожи Ораз бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги “Ғишткўприк” чегара постида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Дин ишлари бўйича қўмита Масжидлар бўлими бошлиғи З.Султонов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Р.Раҳмоновлар кутиб олдилар.
Меҳмонлар бугун, 24 март куни Тошкент ислом университетига ташриф буюриб, у ерда ташкил этилган ўқув жараёни, талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Бугуннинг ўзида меҳмонлар иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида учрашув ўтказилиши ҳамда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
{gallery}23322{/gallery}
Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамда Туркия Диёнат вақфи масъул ходимлари иштирокида видеоконференция форматида мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда икки муассаса ўртасида имзоланган меморандум ва унинг асосида ишлаб чиқилган йўл харитасидаги вазифалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда унинг амалий механизмларини белгилаб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Мулоқот давомида вазифаларнинг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, истиқболда амалга ошириладиган қўшма ташаббуслар ва ижтимоий лойиҳалар борасида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди. Хусусан, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма ташаббуслар, ёшлар билан ишлаш ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, хорижий хайрия хизматларини ташкил этиш ҳамда закот ва хайрия муносабатларини янада ривожлантириш каби ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур мулоқот икки қардош давлат вақф фондлари ўртасидаги диний-маърифий ва саховат йўналишидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати