Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2024   |   26 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
16:59
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2024, 26 Жумадул аввал, 1446

Ҳавас қилинган мартаба

4.03.2018   4286   2 min.
Ҳавас қилинган мартаба

Муҳаммад Шофеъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, лекин менга уйимнинг рўпарасидаги темирчига берилган мақом насиб бўлмади», деди. Киши уйқудан уйғонди, дилида темирчининг кимлиги ва қандай қилиб Абдуллоҳ ибн Муборакка берилмаган нарса унга берилганлигини ўйлаб қолди ва Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг маҳалласига борди. Суриштириб кўрса, ҳақиқатда у кишининг уйининг рўпарасида бир темирчи бўлиб, у ҳам вафот топган экан. Бориб, темирчининг хотинидан: «Эрингиз нима қилар эди?» деб сўради ва тушида кўрганларини айтиб берди. Аёл: «Эрим темирчи эди, кун бўйи ишлар, кечаси эса ухларди. Кечаси Абдуллоҳ ибн Муборакнинг таҳажжуд ўқишига  ҳаваси келиб, ҳасрат қилиб, «Биз ҳам кенгчиликда бўлганимизда, мен ҳам туни билан таҳажжуд ўқир эдим», дер эди. Иккинчиси – у ишлаётганида қулоғига азон товуши кирса, мабодо болғасини тепага кўтарган бўлса, шуни уриб қўяйин, демасди. Ўша заҳоти болғасини пастга туширар ва «Азонни эшитганимдан кейин менга болғани ушлаб туриш ярашмайди», дер эди ва масжидга қараб кетар эди», деди. Туш кўрган киши: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам мартабасининг юқори бўлишига шу нарса сабаб бўлган экан», деди. Эътибор беринг, темирчи ҳам ҳалол ризқ талабида эди. Азон эшитилиб, биринчи даражадаги фарз билан иккинчи даражадаги фарз тўқнаш келган эди, биринчи даражадагисини устун қўйди ва Аллоҳ буюк муҳаддисларга бермаган мақомга эришди.

Манба: https://t.me/hikmatlar

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Хотирани қандай кучайтирса бўлади?

26.11.2024   1312   5 min.
Хотирани қандай кучайтирса бўлади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Миянинг фикрлаш қобилиятини яхшилашга эришиш йўлларидан бири мияни етишмаётган витаминлар ва минераллар билан тўйинтиришдир. Маълумки, Е витамини мия фаолиятини яхшилайди. Имтиҳондан олдин кўпчиликка кўпроқ ёнғоқ ейиш ва сув ичишни маслаҳат беришади, чунки ёнғоқ таркибида Е витамин бор, бу хотирани яхшилайди. Е витамин тухум, жигарранг гуруч, яшил баргли сабзавотлар ва дон-уруғларда ҳам мавжуд. Қовоқ уруғлари айниқса асаб тизимининг ҳолатини яхшилаш учун фойдалидир, чунки уларнинг таркибида цинк мавжуд бўлиб, у ҳам Е витамини каби хотира ва фикрлашни яхшилайди. Кунига бир ҳовуч шунга ўхшаш уруғларни истеъмол қилиш цинкнинг кунлик эҳтиёжини қоплайди. Хотирани яхшилайдиган маҳсулотлардан бири Маврак, яъни Салвиадир.

Чем полезен шалфей?

Кейинги егулик ёғли балиқдир. У ёнғоқ ёғи каби ҳаётий муҳим омега-3 кислоталарини ўз ичига олади, уларнинг етишмаслиги хотира сусайиши ва альцгеймер касаллигига олиб келади. Ёғли балиқдаги ёд миқдори ақлий равшанликни яхшилайди ва бутун танани қўллаб-қувватлайди.

Донлар. Хонага кирганингизда нима учун келганингизни эслай олмасангиз, танишларингизнинг исмларини эслай олмасангиз, бу сигналдир – таомланиш тартибини ўзгартириш вақти келди. Донлар, кепак ва буғдойда Б6 ва Б12 витаминлари, шунингдек, фолий кислоталар мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу витаминлар аёллар учун, айниқса ҳомиладорлик даврида жуда муҳим, чунки улар нафақат ҳомиладор онанинг соғлиғини мустаҳкамлайди, балки унинг қорнидаги чақалоқнинг асаб тизимининг яхши ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Нонуштада витаминлар билан бойитилган донларни тез-тез истеъмол қилинг. Б12 витамини ва фолий кислотаси паст бўлган одамларда альцгеймер, хотира билан боғлиқ касаллик икки бараварга кўпаяди. Б12 витамини ва фолий кислотаси организмда ҳомосистеин тўпланишини олдини олади, ҳомосистеиннинг даражаси Альтсгеймер касаллиги билан оғриганларда бир неча баравар юқори. Нонушта донлари нафақат витаминлар, балки мураккаб углеводларнинг ҳам бой манбаи бўлиб, улар бутун кун давомида энергияни оширади ва иш вақтида диққатни жамлашга имкон беради. Бироқ, бугунги кунда кўпчилик дўконларда сотиладиган замонавий нонушта донлари жуда кўп туз ва шакарни ўз ичига олади, шунинг учун қадоқдаги маълумотларни диққат билан ўқиб чиқинг.

Вопрос недели: чем овсянка отличается от геркулеса?. Кулинарные статьи и  лайфхаки

Бута меваси. “Черника”нинг хусусиятлари узоқ вақтдан бери маълум бўлиб, масалан, неврология журналларидан бирида Тафтса университети томонидан ўтказилган тадқиқот нашр этилган, натижада Бута меваси – “Черника” экстракти хотираси паст бўлган беморларда баъзи воқеаларни эслаб қолиш қобилиятини тиклаши аниқланган.

Черника: полезные свойства для здоровья, противопоказания | Блог Amway

Қора смородина ҳам шамоллаш пайтида фойдалидир, чунки унинг таркибида С витамини кўп, бу витамин ақлий ҳушёрликни яхшилайди.

Гулкарамга ўхшаш брокколи ва помидор каби сабзавотларда кучли антиоксидант бўлган ликопен мавжуд. Бизнинг танамиздаги ҳужайралар зарарланиши, саратон ва мия ҳужайралари ўлимини олдини оладиган элементдир. Брокколи когнитив функция, идрок, англаш, фикрлашни рағбатлантирадиган ва умуман мия фаолиятини яхшилайдиган К витамини ўз ичига олади.

Брокколи польза и вред для организма человека. Спорт-Экспресс

Олимлар хотирани сусайтирадиган сабаблар қаторига гуноҳларни ҳам қўшадилар. Имом Шофеъий нафақат тақвоси ва илми билан, балки мукаммал хотираси билан ҳам машҳур эди. Унинг хотираси шу қадар яхши эдики, бозорлардан ўтса, ўзгаларнинг суҳбатини эшитмаслик, хотирасини кераксиз нарсалар билан тўлдирмаслик учун қулоқларини ёпишга мажбур бўларди.  Бирор нарсани ёдида сақлаш учун уни фақат бир марта ўқиши кифоя эди. Аммо бир куни у биринчи марта ўқиганини эслай олмади. Имом Шофеъий устозига шу борада савол билан мурожаат қилди. Устози хотиранинг ёмонлашишига қилинган бирор гуноҳ сабаб бўлишини таъкидлади. Шундан сўнг Имом Шофеъий қандай гуноҳ қилган бўлишим мумкин деб ўйлаб кўрди ва тезда тавба қилди. Шундан сўнг, унинг хотираси аввалги ҳолига қайтди.

Мусулмон учун илм олиш истаги жуда ҳам муҳим бўлиб, илм олиш учун саломатликнинг ўрни беқиёс. Аллоҳ таоло танамизни бизга фойдаланиш учун берган ва уларга қандай муносабатда бўлганимиз учун жавобгар, масъулмиз. Фойдали билим олиш ва кўпроқ савобли амаллар қилиш йўлидаги тўсиқлар камайиб бориши учун танамизнинг соғлом ишлашига ёрдам берайлик.

Пўлатхон Каттаев,
ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси.

Мақолалар