Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2025   |   27 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:47
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2025, 27 Зулқаъда, 1446

Намозга виқор билан келинг

02.03.2018   9755   1 min.
Намозга виқор билан келинг

Савол: Баъзилар намоз бошланганида масжидга (жамоатга етиш учун) югуради. Шу тўғрими?

Жавоб: Бу хато. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. Одамларнинг оёқ товушлари эшитилди. Пайғамбаримиз намозни тугатгач, улардан: “Сизларга нима бўлди?” деб сўрадилар. Улар: “Намозга шошилдик”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай қилманглар. Агар намозга келсаларинг, хотиржамлик билан келинглар. Намознинг қанчасига етсаларинг, уни ўқинглар, қанчасини ўтказиб юборсаларинг, уни (ўзларингиз) тўлдириб қўйинглар”, дедилар».

Шунинг учун намозга виқор билан келиш, шошмай ният қилиб, сафга туриш керак.

“Сўраган эдингиз” китобидан

Фиқҳ
Бошқа мақолалар

Аёлингиз бемор бўлса уйига олиб борасизми?

19.05.2025   4221   1 min.
Аёлингиз бемор бўлса уйига олиб борасизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Баъзи оилаларда кўрадиган ҳолатларимиздан бири, агар аёл касал бўлиб қолса, эри уни аёлнинг уйига олиб бориб қўяди. Тузалганидан кейин эса ўзининг уйига қайтариб олиб келади. Бундай иш тутиш мурувват соҳибларига асло ярашмайдиган ишдир. Бунда аёлнинг нафсига азият бериш бордир.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Бадр ғазотида қатнашмадилар, ғоиб бўлдилар. Чунки у зотнинг аёллари Руқайя бинти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ бетоб эдилар...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: “Сенга Бадрга қатнашган ва ўқ отган кишининг ажри бўлур”, деганлар.

Энди ўйлаб кўр, Аллоҳ сени ва мени раҳм қилсин, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилиб (бемор) аёлини ёнида бўлиш ва унга қарашни Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиднинг ажри билан тенг ўринга қўйганларига қара!

Ҳар қандай жангчи эмас, балки Бадрда иштирок этган жанги билан (тенг ўринга қўйдилар). Аллоҳ таоло Бадр аҳлига назар солган ва бу ғазот ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига қарата: Аллоҳ Бадр аҳлига қарата Истаганингизни қилинг, сизларни мағфират қилдим деди”, деган эдилар.