Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Қуръон шайдоларининг шиори: “Қуръон энг яхши дўстдир”. Бу Қуръонни севишга чақириқдир. Қуръон чинакам севгидир.
Уламолар айтадилар: “Ким Аллоҳни ва Унинг Расулини хурсанд қилмоқчи бўлса, Мусҳафга қарасин. Ким Аллоҳ ва Унинг Расули мени яхши кўрсин деса, Мусҳафга қарасин”.
Қуръонга муҳаббат дунёдаги энг чинакам муҳаббатдир. Улуғлар айтадилар: “Қуръон сенинг қалбингни очади, қалб кўзингни очади, йўлингни очади, сенга икки дунёда бахт-саодат эшигини очади, қабрингдан жаннат томон бир дарча очади, охи ратда сенга Жаннат дарвозаларини очади... Аммо бунинг учун сен бу дунёда Қуръонни очишинг керак, уни ўқишинг, тадаббур, тафаккур қилишинг, Қуръонга амал қилишинг керак”.