O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari bo‘yicha qo‘mita huzuridagi
O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining xorijiy diniy ta’lim muassasalarida ta’lim olishiga ko‘maklashish bo‘yicha
Maslahat kengashi tavsiya etadigan xorijiy diniy ta’lim muassasalari ro‘yxati
|
№ |
Ta’lim muassasasi nomi |
Ta’lim muassasasi joylashgan davlat |
Ta’lim muassasasining |
|
1. |
Al-Azhar universiteti |
Misr Arab Respublikasi |
|
|
2. |
Bulg’or islom akademiyasi |
Rossiya Federatsiyasi |
https://bolgar.academy/ |
|
3. |
Rossiya islom instituti |
||
|
4. |
Rossiya islom universiteti |
||
|
5. |
Malayziya xalqaro islom universiteti |
Malayziya |
https://www.iium.edu.my/v2/ |
|
6. |
Oksford islom tadqiqotlari markazi |
Buyuk Britaniya |
https://www.oxcis.ac.uk/publication/bukhari |
“Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш бўйича мурожаатлари жорий йил учун 2021 йил 25 июнь кунидан – 15 июль кунигача (кейинги йиллар учун (йил давомида) 1 августдан кейинги йил 30 июнь кунига қадар) Маслаҳат кенгаши (Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан қабул қилинади.
“Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Маслаҳат кенгашига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши лозим:
1. Ариза (намуна бўйича)
2. Фуқаролик паспорти ёки (ID) карта нусхаси;
3. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида шаҳодатнома, аттестат), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;
4. Фуқаронинг шахсий маълумотномаси (намуна бўйича намуна тулдириш шакли) ва таржимаи ҳоли (эркин шаклда).
Маълумот учун: Мурожаатлар Маслаҳат кенгаши Ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16-30 июль кунлари (кейинги йилдан 1-30 июль кунлари) кўриб чиқилади ҳамда Ишчи гуруҳи билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқишга тавсия этилган фуқаролар рўйхати тавсия хати асосида Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясининг электрон манзилига юборилади.
Эслатма: Мурожаатлар Ишчи гуруҳ томонидан (манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй. Тел: (71) 207-17-58 да ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
1-илова Маслаҳат кенгаши Таркиби
2-илова Маслаҳат кенгаши Низоми
3-илова Ишчи гуруҳ таркиби
4-илова Ишчи гуруҳ Регламенти
5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори
Дин ишлари бўйича қўмита
Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.
Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.
Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати