Самарқанд вилояти Пастарғом туманида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди.
Эркак иштирокчилар ўртасидаги ғолиблар:
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш:
1-ўринга Хушвақтов Аҳмаджон;
2-ўринга Зубайдуллаев Раҳматуллоҳ муносиб деб топилди
26-40 ёш:
1-ўринга Ғаниев Муҳаммаджон;
2-ўринга Абдураҳмонов Ҳабибуллоҳ;
3-ўринга Ёшузоқов Абдумалик муносиб деб топилди.
Тиловат йўналиши
18-25 ёш:
1-ўринга Қурбонов Абдулло;
2-ўринга Темиров Маҳмуджон;
3-ўринга Мусаев Жалолиддин муносиб деб топилди.
26-40 ёш:
1-ўринга Жўраев Иброҳим;
2-ўринга Бегимқулов Турсун;
3-ўринга Жўраев Шахбоз муносиб деб топилди.
Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бизни кузатишда давом этинг, Самарқанднинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мусобақалар давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Саудия Арабистонининг туризм ва саёҳатларга ихтисослашган “Arab Tourist” электрон нашрида “Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган ва Буюк ипак йўли билан боғланган мамлакат” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Мақолада Буюк ипак йўли тарихида ўзбек шаҳарларининг тутган ўрни алоҳида эътироф этилади. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар асрлар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, фан ва маданият марказлари сифатида хизмат қилгани таъкидланади. Регистон майдони, Ичан-қалъа ва Бухородаги меъморий обидалар ислом цивилизацияси ҳамда жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари сифатида тилга олинади.
Бундан ташқари, нашр Ўзбекистоннинг ранг-баранг табиати ва географик рельефига тўхталиб ўтган. Қизилқум чўли, серҳосил Фарғона водийси, Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмалари аҳоли жойлашуви ва қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим ўрин тутиши қайд этилади.
Нашр, шунингдек, Буюк Мирзо Улуғбек каби донишмандларнинг астрономия ва математика соҳасидаги буюк кашфиётларини алоҳида эътироф этган.
Хулосада таъкидланганидек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Андижон каби шаҳарлар бугунги кунда нафақат маъмурий ва иқтисодий, балки жадал ривожланаётган йирик маданий-туристик марказлар сифатида дунё сайёҳлари эътиборини ўзига жалб этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати