Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Апрел, 2025   |   2 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:22
Пешин
12:25
Аср
17:16
Шом
19:22
Хуфтон
20:45
Bismillah
30 Апрел, 2025, 2 Зулқаъда, 1446

Ҳаё йўқолмасин дунёда

14.01.2018   5501   1 min.
Ҳаё йўқолмасин дунёда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар.

Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган.

Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик.

 

Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Попдаги масжидлар ва маҳаллий аҳоли ҳолати ўрганилди

29.04.2025   2923   1 min.
Попдаги масжидлар ва маҳаллий аҳоли ҳолати ўрганилди



Шу йил 28 апрель куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчигида вилоят вакиллиги ходимлари, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ва “Ҳаж – 2024” зиёратчиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари учун  Поп туманидаги “Кичик Хўжабод“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Унда Поп туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилиб, Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:


1. Имом-хатиб “Ҳаж – 2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш;

2. Имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш ва унга кўмак бериш;

3. Имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.


Юқоридаги йўналишлар бўйича Ишчи гуруҳ аъзолари Поп туманида иш олиб борди.


Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари Поп туманидаги масжидлар ҳудудидаги маҳаллий хонадонларга кириб, уларнинг ҳол-аҳволи сўралди. Хусусан, ёшларнинг таълим-тарбияси, муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр-мулоҳазалари тингланди ва кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Попдаги масжидлар ва маҳаллий аҳоли ҳолати ўрганилди Попдаги масжидлар ва маҳаллий аҳоли ҳолати ўрганилди Попдаги масжидлар ва маҳаллий аҳоли ҳолати ўрганилди Попдаги масжидлар ва маҳаллий аҳоли ҳолати ўрганилди
Ўзбекистон янгиликлари