Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Жорий йилнинг 22 декабрь куни 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши эълон қилинган эди. Унга кўра, 2018 йил 1‒10 январь кунлари мусобақа иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси деб белгиланганди. Бироқ, давлатимиз томонидан милодий янги сана кириб келиши муносабати билан йилнинг дастлабки 3 куни ҳам дам олиш куни деб эълон қилингани боис, қабул кунлари 2018 йил 4‒13 январга кўчирилди. Мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари қуйидаги жадвалда эълон қилинган:
Ўзбекистон Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича
ЖАДВАЛ
|
№ |
Вилоят ва шаҳар номи |
Ўтказиш жойи |
Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси |
|
1. |
Жиззах вилояти |
ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев |
15-17.01.2018 |
|
2. |
Сирдарё вилояти |
ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов |
15-17.01.2018 |
|
3. |
Самарқанд вилояти |
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров |
18-21.01.2018 |
|
4. |
Бухоро вилояти |
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев |
18-21.01.2018 |
|
5. |
Навоий вилояти |
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов |
22-23.01.2018 |
|
6. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Қорақалпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов |
24-26.01.2018 |
|
7. |
Хоразм вилояти |
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557 Бобожонов Ҳамид |
24-26.01.2018 |
|
8. |
Қашқадарё вилояти |
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги +998972004716 Назруллоҳ ҳожи Бобомуродов |
27-29.01.2018 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакиллиги +998912382717 Абдусалом Фатҳуллаев |
27-30.01.2018 |
|
10. |
Андижон вилояти |
ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги +998742280196 +998916107040 Нуруллоҳ Қодиров |
01-04.02.2018 |
|
11. |
Наманган вилояти |
ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги +998906429977 Обидхон Икромов |
04-06.02.2018 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги +998914532870 Ҳусниддин Турсунозода |
06-09.02.2018 |
|
13. |
Тошкент вилояти |
ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги +998903482262 Фаррух Султонов |
10-12.02.2018 |
|
14. |
Тошкент шаҳри |
Тошкент шаҳар вакиллиги +998712351733 +998974206264 +998949320022 Муроджон Кабиров |
13-15.02.2018 |
Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади.
Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача сайтимизда эълон қилинади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар юқорида берилган).
Мусобақа ҳақида ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
+998711487770, +998998987277
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: “У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Бу кеча Қуръони карим нозил этила бошлаган. “Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик” (Қадр сураси, 1-оят).
Бу кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.
Бу кеча “...минг ойдан яхшироқдир” (Қадр сураси, 3-оят).
Бу кеча қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.
Бу кеча фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.
Бу кеча ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.
Бу кеча Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.
Бу кеча иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.
Бу кечада қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).
Бу кеча ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”
Маъноси: “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти).
Бу кечада қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Бу кеча гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.
Бу кеча барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД