Янгиликлар
Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади
10.12.2025
529
1 min.
Мисрдаги ислом оламининг нуфузли илмий-диний маркази — Ал-Азҳар раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий ва маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашувда таълим ва илм-фан соҳасидаги қатор қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Жумладан, қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди:
- уламолар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;
- ўзбек талабаларининг Ал-Азҳарда таълим олишини қўллаб-қувватлаш;
- қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
- конференциялар, мастер-класслар ва ўқув семинарларини ташкил этиш.
Ўзбекистон томони учрашув давомида мамлакатда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, экстремизм ва радикал ғояларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, ёшлар билан ишлашда маърифатнинг ўрни ҳақида маълумот берди.
Шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон билан ҳамкорликни тарихан муҳим алоқа сифатида баҳолаб, икки мамлакат ўртасидаги илмий ва таълимий муносабатларни янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар келгусида:
- қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
- академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;
- талабалар ва мутахассислар учун қўшимча грантлар ажратиш;
- маърифий тадбирларини мунтазам ўтказиш бӯйича келишиб олганини билдирди.
Тайёрлаган: Отабек Матназаров
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ