Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).