Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Октябр, 2024   |   17 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:22
Қуёш
06:41
Пешин
12:13
Аср
15:52
Шом
17:37
Хуфтон
18:51
Bismillah
20 Октябр, 2024, 17 Рабиъус сони, 1446

Фотиҳа – Қуръоннинг онаси

13.12.2017   8812   2 min.
Фотиҳа – Қуръоннинг онаси

Фотиҳа сураси Муҳаммад алайҳиссаломга икки марта: Маккада Меърож кечасида, ҳамда ҳижратларидан кейин Мадинада, қибла ўзгартирилганда такроран нозил қилинган. Шунинг учун ҳам бу суранинг бир номи “ас-сабъул-масоний”, яъни “икки бор нозил қилинган етти оятли сура”, ҳам дейилади.

Суранинг ўнга яқин номлари бўлиб, улардан энг машҳури – “Фотиҳа”, яъни “Очувчи”. Қуръони карим шу сура билан бошлангани учун унга мазкур ном берилган. Ушбу сурада Ислом дини кўрсатмаларининг асосини ташкил этган оятлар келтирилгани учун унга “Уммул-Қуръон”, яъни “Қуръоннинг онаси” номи ҳам берилган.

Абу Саид Муалла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда ҳам бунга ўхшаши тушурилмаган. У етти такрорланадигандир. У менга берилган Қуръони азиймдир”, дедилар. Бундан мурод Фотиҳа сурасидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн” Қуръоннинг онасидир, Китобнинг онасидир ва етти такрорланувчидир”, дедилар.

 

Абдуллоҳ ПАРПИЕВ

тайёрлади.

Қуръони карим
Бошқа мақолалар

Москвада халқаро Қуръон мусобақаси саралаш босқичи ўтказилади

18.10.2024   2137   1 min.
Москвада халқаро Қуръон мусобақаси саралаш босқичи ўтказилади

2024 йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Москвада Қуръон ҳофизлари халқаро танлови “Ҳифз” йўналиши бўйича бўлиб ўтади, деб хабар беради muslim.ru сайти.

20 октябрь куни эса Россия томонидан мазкур халқаро танловда иштирок этадиган қорини танлаш учун онлайн шаклда Бутунроссия саралаш босқичи ўтказилади.

Саралаш босқичида Қуръони карим матнини тўлиқ ёддан биладиган, Қуръони карим қироати (тажвид) қоидалари бўйича малакали 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган қорилар иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати