Мен дунёда яшаб турган миллионлаб инсонларнинг қалбларини тўлқинлантирган одам ҳаётини янада чуқурроқ билишни хоҳладим ва ўша даврдаги одамларнинг ҳаёт тарзига Ислом қилич билан кириб бормаганига қайта-қайта ишонч ҳосил қилдим. Пайғамбар Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг содда ҳаёт кечиришлари, ўзларини чексиз ҳокисор тутишлари, зиммаларидаги мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари, саҳобаларга бутун борлиқларини бахшида қилишлари, жасурликлари, Яратганга ва ўз ишларига мутлақ ишонишлари каби сифатлари, У зотни ҳар қандай тўсиқдан муваффақиятли ўтишга ёрдам берди, унутманг, қилич эмас. Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи васаллам) таржимаи ҳолининг иккинчи бобини тугатганимда, афсуски, ушбу буюк инсон ҳаётининг давомини ўқиш шахсан мен учун эмас экан, деб ҳисобладим.
Алишер САТТАРОВ
ЎМИ Халқаро бўлими ходими
Тошкент ислом институти магистратура босқичи ҳамда Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун жорий йилнинг 11 август куни ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
Талабгорлар танлаган йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:
Теология (Тафсир ва Қуръон илмлари): Қуръони карим ва тажвид, Тафсир;
Теология (Ҳанафийлик ва фиқҳ илмлари): Фиқҳ, Усулул-фиқҳ;
Ҳадис илми мактаби: Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис.
Имтиҳонлар 11 август куни соат 8:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида бошланади. Талабгорларни рўйхатга олиш жараёни соат 7:30 дан старт олади.
Муҳим эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт (ёки ID-карта) асли ҳамда «Имтиҳон рухсатномаси» билан келишлари шарт. Ушбу ҳужжатлардан бири бўлмаган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўчаси, 47-уй.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати