Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Мен ишлаб чиқаришда ишлайман ва ўша ерда ташкил қилинган тушлигимиздан ортиб қолган нонларни шеригим уйига олиб кетади. Унинг шу иши тўғрими?
Жавоб: Бу ердаги ортиб қолган таом ва нонлар ишлаб чиқариш эгаларининг мулки ҳисобланади. Чунки тушликни улар ташкил этади. Агар улар ортиб қолган нон ва таомларни олиб кетишга тўғридан-тўғри ёки ишора билан розилик билдирган бўлсалар, олиб кетиш жоиз бўлади. Акс ҳолда эса мумкин бўлмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, (ҳалол бўлади)”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.