Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448

Сохта салафийларнинг навбатдаги ажойиботларидан

21.04.2023   2529   1 min.
Сохта салафийларнинг навбатдаги ажойиботларидан

من غرائب فتاوى الوهابية
تحريم لقب ( حاج )؛ لمن حج بيت الله الحرام

▪️Сохта салафийлар,
"Ҳаж амалини бажарган мусулмонни ҳожи деб айтмоқлик ҳаромдир дейдилар".

▪️Ҳаж амалини бажарган кишини фалончи ҳожи деб лақаб қўйиш ҳаромдир... дейишади-ю ўзлари Албоний роҳимаҳуллоҳга муҳаддис деб лақаб қўйишган..

▫️Айтамизки аввало лақаб билан исмни ажратиб олишиммиз керак. Лақаб учун бирор бир сабаб бўлади.

▫️Сайидиммиз хазрати Абу Бакрни ростгўйликлари учун Сиддиқ деб, ҳазрати Умарни ҳақ билан ботилни ажратганлари учун Фаруқ деб номлаганлар.

▫️Ибодат бўлмиш рўза амалини кўп бажарувчига соввом, кечалари кўп ибодатда бўлувчини қоввам, фиқҳ билан шуғилланувчини эса фақиҳ дейилади.

▫️Шунга кўра ҳаж ибодатини бажарган кишига ҳожи дейишликда ҳараж йўқ.

Имом Нававий ўзларини Мажмуъаларида:

قال النووي في المجموع :
( يجوز أن يقال لمن حج : حاج ، بعد تحلله ، ولو بعد سنين ، وبعد وفاته أيضاً ، ولا كراهة في ذلك )8/281

▫️Ҳаж амалини бажариб бўлган кишини ҳожи дейишлик жоиздир. Хаттоки, вафот этган бўлса ҳам ҳожи дейишликда кароҳият йўқдир.

Имом Субкий роҳимаҳуллоҳ Ҳассон ибн Саъид ҳожийнинг таржима ҳолида:

وقال السبكي في ترجمة : حسان بن سعيد الحاجِّي : ( وأما الحاجي فلغة العجم في النسبة إلى من حج ، يقولون للحاج إلى بيت الله الحرام : حاجِّي ) ا هـ

▫️"Ҳожи деб ажам луғатида Байтуллоҳни ҳаж қилган кишига нисбатан айтилади" дейдилар.

Фахриддин домла Шайзақов
Жиззах шаҳар "Қалия" жоме масжиди имом - хатиби

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

От изини той босар

14.08.2026   37918   1 min.
От изини той босар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўғил ҳар ойлик маошини онасига топширар, унинг юзидаги табассумни кўриб, ўзини дунёдаги энг бой инсон деб ҳисобларди.
Йиллар ўтиб, онаси оламдан ўтди. Навбатдаги маошини олган ўғил бир зум не қиларини билмай қолди-ю, бир қарорга келди: «Пулларни онамнинг номидан эҳсон қиламан».


Шу кундан эътиборан, у ҳар ой масжидларга сув куллерлари ўрнатишни одат қилди. Намозхонлар сув ичиб, онасининг ҳақига дуо қилишларидан қалби таскин топарди.


Кунлардан бир кун маҳалла масжидида янги куллер ўрнатилганини кўриб, «Аттанг, бу сафар кечикдим-а», деб ўкинди. Шунда ёнига имом келиб:


– Хайрли ҳадя учун раҳмат, – деди.

– Узр, адашдингиз, шекилли. Буни мен олиб келмадим...

– Йўқ, адашмадим. Буни сизнинг номингиздан ўғлингиз келтирди.

Орқасига ўгирилган ота жилмайиб турган ўғлига кўзи тушди.

– Болам, бунга пулни қаердан олдинг? – ҳаяжондан кўзлари ёшланди отанинг.

– Ота, анчадан бери менга берадиган пулларингизни йиғиб юргандим. Сиз бувижоним учун хайрли иш қилаётганингизни кўриб, мен ҳам сиз учун шундай қилишни истадим.


Отанинг кўзларидан қувонч ёшлари сизиб чиқди. У ўғлига насиҳат қилмаган, шунчаки ўз амали билан намуна бўлганди.


Ҳа, фарзандлар эшитган гапларини унутиши мумкин, аммо кўрган амалларини ҳеч қачон унутмайди. Бугун ота-онамизга қилган яхшилигимиз эртага фарзандларимиздан албатта қайтади.


Акбаршоҳ РАСУЛОВ