Юртимизда меҳмон бўлиб турган Татаристон Республикаси уламоларидан иборат делегация аъзолари Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар. Мартабали меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамроҳлик қилмоқда. Меҳмонлар қадимий Бухоро заминидаги кўплаб тарихий обидаларни зиёрат қилишди. Кўҳна ва азим Бухоронинг неча асрлардан бери тарих билан тиллашиб келаётган масжид-у мадрасаларида бўлган меҳмонлар муборак масканларда дуога қўл очиб, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар янада мустаҳкам бўлиши, бошланаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатишини Яратгандан сўрадилар.
{gallery}/01-11-2017/25{/gallery}
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Бухоро вилояти вакиллиги ахборот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати