Кеча, 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Ушбу тумандаги “Толли ота” жоме масжидига Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан масжид уставининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилди. Албатта, бу “Толли” маҳалласида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз.
Ушбу масжиднинг очилиш маросими билан боғлиқ жараёнлар ҳақида сайтимизда батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Шу йил 2-3 июнь кунлари Қашқадарё вилоятидаги «Хожа Бухорий» ўрта maxsus ислом таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров бошчилигида устоз ва талабаларнинг Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига илмий-маърифий саёҳати ташкил этилди.
Имом Бухорий мероси ва Ҳадис илми мактаби
Сафарнинг илк кунида жамоа Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, у ердаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Шундан сўнг, Самарқанддаги Ҳадис илми мактабига ташриф буюрилди. Ректор Барот Амонов ҳамда институт доктори Салоҳ Исо билан ўтган маърифий учрашувда талабаларга илм олиш одоблари, вақт қадри ва мутолаанинг аҳамияти ҳақида қимматли тавсиялар берилди. Меҳмонлар мактабдаги замонавий таълим шароитлари билан ҳам яқиндан танишишди.
Ислом цивилизацияси маркази
Илмий сафарнинг иккинчи куни пойтахтимизда давом этди. Устоз ва талабаlar муҳташам Ўзбекистондаgi Ислом цивилизацияси марказида бўлиб, марказнинг илмий-маърифий фаолияти, бой экспозициялари ҳамда аждодларимиз меросини тарғиб этиш борасидаги ишларни кўздан кечиришди.
Юқори кайфиятда ўтган ушбу сафар талабаларнинг илмий дунёқарашини бойитиш ва ўзаро тажриба алмашишда муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати