Кеча, 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Ушбу тумандаги “Толли ота” жоме масжидига Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан масжид уставининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилди. Албатта, бу “Толли” маҳалласида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз.
Ушбу масжиднинг очилиш маросими билан боғлиқ жараёнлар ҳақида сайтимизда батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Жорий йилги “Ҳаж – 2025” ибодатига тайёргарлик ишлари доирасида Самарқанд шаҳрида учрашув ташкил этилди. Унда Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан тайинланган гуруҳ раҳбарлари иштирок этди.
Ўқув-семинарда ҳаж тадбирларини юқори даражада ташкил этиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тартиб-интизом ва хавфсизлик масалалари юзасидан муҳим кўрсатмалар берилди. Шунингдек, гуруҳ раҳбарларига ҳаж маросимлари давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ва маърифий ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар етказилди.
Учрашув масъул ташкилотчилар ва ҳаж сафарига тайёрланаётган раҳбарлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати