Қадимги Арабистон ярим оролида VII асргача – «жоҳилия даври»да аёллар жамиятда ҳеч қандай мавқега эга эмас эдилар. Уларнинг аҳволи шу даражада эдики, ҳатто қиз боланинг туғилиши ота учун бахтсизлик аломати бўлса, ўғил боланинг туғилиши эса алоҳида бахтнинг белгиси, Аллоҳнинг оила бошлиғига кўрсатган илтифоти, деб ҳисобланган. Қизларга бўлган бундай муносабат, яъни ўғил туғилмасдан қиз бола туғилганидан ор қилиш ва бошқалар аёлларнинг аҳволи ниҳоятда аянчли эканлигини исботлайди.
Бадавий қабилалар эркаклари учун ўғил – меросхўр, ўзларининг давомчилари, у туфайли ўзлари, уларнинг оилалари яшайди, уларнинг авлоди давом этади. Она учун қорнида кўтариб юрган боласи бир мўжиза, ўзи эса - эркак уруғини етиштирадиган сеҳрли идиш. Агар бу идиш заиф бўлса, энг кучли куртак ҳам кичкина ниҳолча, нимжон насл беради. Агар қиз туғилса, бунда фақат аёл айбдор. Манбаларда ёзишларича, араб саҳроларида қадим замонлардан буён агар оилада қиз туғилса, эркак қуйидаги муомалалардан бирини қўллаган:
Жоҳилия даврида қавмлар ичида қизларни тириклайин кўмиш одатига қарши чиқувчилар ҳам бўлган. Баъзи манбаларда айтилишича, шоир Фараздақнинг буваси бирор кимса шундай зулмкор мақсадни амалга оширмоқчилигини билиб қолса, тириклайин кўмишдан қайтариш учун унга пора тарзида бир туя юборган. «Айтишларича, улар (оталар) қизларини уятдан қўрқиб қатл этардилар. Маккада «Абу Далама» деган тоғ бор. Қурайшликлар шу ерга қизларини кўмишган. Фараздақнинг буваси Саъсаъа қизларни ўлимдан қутқариш учун, уларнинг ҳар бирини 2 тадан урғочи туя ва 1 та нор туяга айирбошларди».
Ривоят қилишларича, саҳобалардан баъзилари жоҳилия даврида шундай одатларни қилган экан. Ислом келгач ўша одам Пайғамбар (с.а.в) ҳузурида исломни қабул қилиб, унинг саҳобаларидан бирига айланган. Тириклайин кўмишнинг разиллик экани ҳақидаги оят тушгач, жоҳилия давридаги ишларидан пушаймон бўлиб, уни одамларга йиғлаб гапириб берган экан.
Ҳикоя қилишларича, Умар ибн алХаттоб (р.а.) қуйидагиларни эътироф этган: «Мусулмонликдан аввалги икки нарсани эслайманки, бирини эслаб йиғлайман, бирини эслаб куламан. Ушбу нарсага йиғлайман. Бир кун қизимни, жажжи қизчамни, жигарпора қизчамни шу ўз қўлларим билан қабр қазиб кўмдим. Мен қизим учун ўз қўлларим билан чуқур қазир эканман, у менинг соқолимга сачраган тупроқларни жажжи қўллари ила силаб оларди. Қачон буни эсласам доимо йиғлайман. Инсониятнинг қандай қоронғу даврларида яшаганини тушуниб, тинмай кўз ёш тўкишдан ўзимни тияман».
Ибн Аббос (р.а.) ушбу оят ҳақида: «Исломдан илгари оилада эркак киши ўлса, унинг қариндошлари ундан қолган мерос қаторида хотинига ҳам эгалик қилишар эди. Хоҳлашса, уни ўзларидан бирига никоҳлаб қўйишар, хоҳлашса, бировга эрга бериб юборишар ёки эрга бермай олиб қолишар эди. Эрнинг қариндошлари марҳумнинг хотинига унинг отаонасидан ҳам кўпроқ ҳақли эдилар. Аллоҳ таоло: «...Эй имон келтирганлар! Сизларга хотинларни зўрлик ила мерос қилиб олмоқларингиз сизларга ҳалол эмас ва берган нарсаларингиздан баъзисини олмоқ учун уларни мажбуран олиб қолмангизлар!» (Нисо, 19), деган мазкур оятни нозил қилиб, аёлларни зулмдан халос этди».
Агар аёлларнинг жамиятдаги ўрни масаласини тарихий изчиллик асосида ўргансак, кўриш мумкинки, ислом дини зулматдан кейин чиқиб келган нурдек, аёлларнинг ҳимоячиси ва халоскорига айланган. Чунки Маккада Пайғамбар (с.а.в.) арабларнинг жоҳилона одатларини қоралар экан, шундай оятлар ҳам нозил бўлган: «...Тириклайин кўмилган (ҳар бир) қиздан сўралганида, не гуноҳи учун ўлдирилган, деб» (Таквир, 8-9), «Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетар. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб,) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ бўлингизким, уларнинг бу ҳукмлари яроқсиздир» (Наҳл, 58-59).
Ислом таълимотида «қиз туғилиши барака бўлади, оилага хурсандчилик олиб келади», деган ғоя илгари сурилади. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, «кимнинг 3 та қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбия қилиб катта қилса, жаннатга кириши албатта муқаррардир».
Пайғамбар (с.а.в.)нинг жуфти ҳалоли бўлмиш Оиша (р.а.) Урва ибн азЗубайр (р.а.)га бундай деб айтган экан: «Бир аёл икки қизини етаклаган ҳолда ҳузуримга тиламчилик қилиб келди. У ёқбу ёқни қараб бир дона хурмодан бўлак ҳеч нарса тополмадим. Ўша хурмони унга берган эдим, ўзи емай икки қизига бўлиб берди. Сўнг, ўрнидан туриб чиқиб кетди. Шу аснода Пайғамбар (с.а.в.) кириб келган эди,
бўлган воқеани айтиб бердим. Пайғамбар (с.а.в.): «Кимки қизларига ана шундай мурувват қўлини чўзса, улар уни дўзах оташидан парда бўлиб тўсиб тургайлар», деди».
Бундан ташқари, ислом таълимотида аёл она тимсолида ниҳоятда улуғланди. Қуръони карим оятлари онанинг буюклигини эътироф этиб: «Биз инсонга отаонасини (рози қилишни) амр этдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш (муддати) икки йил(да битар). (Биз инсонга буюрдикки,) Сен менга ва отаонангга шукр қилгин!...» (Луқмон, 14), деган илоҳий амрни қайд қилади. Демак, она ҳомиладорлик вақтидан то фарзанд дунёга келгунга қадар бир қанча машаққатларни бошидан кечиради. Шунинг учун ҳам фарзандда отадан кўра онанинг ҳаққи кўпроқ бўлади. Шу мақсадда Пайғамбар (с.а.в.) ўз ҳадисида жаннатни оналар оёғи остига тўшаб қўяди.
Кўриб ўтганимиздек, исломдан олдинги даврларда аёлларнинг нафақат ҳуқуқлари поймол этилган, балки улар инсоний жамиятда инсон сифатида ўз ўринларига эга эмасдилар. Аёл ўзи аслида башарият кўпайишининг сабабчиси, одамзод боласининг боқий бўлиши воситаси, илм, камолот, фазилат аҳли, қаҳрамонлар ва буюк кишиларнинг онасидир. У ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида ғамхўрлик ва меҳрга ҳақлидир. Шунинг учун ислом ўз нурини соча бошлагач, аёлни жамиятнинг етук аъзоси ҳисоблаб, унинг ҳуқуқларини қарор топтирди ва аёлнинг мақомини кўтарди, аёлни сотиб олинадиган ёки сотиб юбориладиган шахсий мулк ҳисобланишидан халос этди ва унга инсоний ўзликни берди.
Пайғамбар (с.а.в.)нинг Арафот тоғида қилган хутбасида шундай дейилади: «Эй инсонлар! Аёллар ҳақларига риоя этингиз. Улар билан меҳршафқат ила муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз! Аёллар сизларга тангрининг омонатидир. Уларни Аллоҳ номи билан олдингиз. Улар амри илоҳий ила сизларга ҳалол бўлди. Сизларнинг хотинларингиз устида ҳақларингиз бўлгани каби, хотинларингизнинг ҳам сизларда ҳақлари бор».
Ислом таълимоти аёлни ҳаётнинг барча жабҳаларида: илм олишда, меҳнат қилишда, мерос олишда, жамият тараққиётида фаол қатнашишда эркак билан тенг ҳуқуқли қилди. Жоҳилия давридаги аёлларни таҳқирлаш, зулм қилиш, бойликнинг бир қисми сифатида мерос бўлиб қолиш ҳамда чексиз хотинга уйланиш каби иллатларни тақиқлади.
Ислом илммаърифат соҳасида ҳам аёлларни эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилди. Пайғамбар (с.а.в.)нинг: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир»деган ҳадислари машҳурдир. Аёл киши нафақат таълим олиш, дарс, хутба ва ваъз эшитишга ҳақли, балки таълим бериш, ўқитиш ва бошқа илмий ишлар билан машғул бўлиш ҳуқуқига ҳам эга. Кўплаб муслима аёллар илмфан ва маданият соҳасида улкан ютуқларга эришганликлари фикримизнинг далилидир. Бундан ташқари, муслима аёл жамият, сиёсат ва шариат соҳаларида ҳам ўз фикрига эга. Пайғамбар (с.а.в.) даврида ҳам аёллар диний, сиёсий, ижтимоийиқтисодий соҳаларда у зотга мурожаат қилишган ва ўз фикрларини билдиришган. Исломда муслима аёлнинг тўғри фикрини Аллоҳ таолонинг ўзи ҳам эшитиб, у ҳақда оят туширганлиги маълум ва машҳурдир: «(Эй Муҳаммад) Аллоҳ сиз билан ўз эри ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди» (Мужодала, 1).
Хулоса қилиб айтганда, Ислом жамиятда аёлларнинг мақомини кўтарди ва кўп нарсада озодлик берди, уларнинг инсоний фазилатларини таҳқирлашдан, инсоният ақлига тўғри келмайдиган зулмкор фожиалардан халос этди. Жамиятда аёл мақоми қўллабқувватланиб, унинг табиий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари таъминланди.
Ҳозирги замон мусулмон аёли нафақат ижтимоий ҳаётда, балки илм-маърифат, маънавият ва маданият соҳаларида ҳам камолотга эришиш орқали эрига мухлис, солиҳа, вафодор хотин, фарзандларга меҳрибон она, ҳамма ишни эплайдиган уддабурон бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда динимиз таълимоти эрларга хотинлари билан ниҳоят даражада хушмуомала, маъруф йўллар асосида ҳаёт кечиришни буюради.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам аёлларнинг ўзларига яраша, жисмоний салоҳиятларига мос равишда меҳнат ва касб-ҳунарлар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар муҳайё. Аёллар эҳтироми учун алоҳида саналарни “Оила йили”, “Аёллар йили” каби номлар билан аталиб келиши, кўп болали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар йили 8-мартни халқаро хотин-қизлар куни сифатида дам олиш куни деб эълон қилингани ва ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган қатор тадбирларнинг барчасида аёлларимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб келинаётгани ислом динимиз кўрсатмаларига ҳамоҳангдир.
Муслим Атаев,
тарих фанлари номзоди,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво бўлими ходими
ОТА-ОНА билан 50 та ТЕЛЕФОН ОДОБИ
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
Z «Биз инсонни ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилишга буюрдик!»
(Аҳқоф сураси 46/15 оят);
Z «Биз инсонга ОТА-ОНАСИНИ рози қилишни буюрдик.
ОНАСИ уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди.
Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар.
Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ОТА-ОНАНГГА шукр қилгин!
Қайтишлик – Менинг ҳузуримгадир!”»
(Луқмон сураси 31/14 оят);
Z «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ОТА-ОНАГА
яхшилик қилишни амр этди.
Эй, инсон! Агар УЛАРНИНГ БИРИ ёки ҲАР ИККИСИ ҳузурингда кексалик
ёшига етсалар, УЛАРГА “уф!..” дема ва УЛАРНИ жеркима!
УЛАРГА доимо ёқимли сўз айт!
УЛАРГА, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт:
“Эй, Раббим! Мени УЛАР гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек,
Сен ҳам УЛАРГА раҳм қилгин!”»
(Исро сураси 17/23-24 оятлар);
Z «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз!
ОТА-ОНАЛАРГА эса яхшилик қилингиз!
Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю
бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга ва қўл
остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг!
Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди»
(Нисо сураси 4/36 оят);
Z «Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ОТА-ОНА, қариндошлар,
етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз!
Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир!»
(Бақара сураси 2/215 оят).
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
¯ «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
– Менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
– Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
– ОТА-ОНАСИ тирик бўла туриб, УЛАРНИ хурсанд қилмаган»;
¯ «ОТА-ОНАГА дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади»;
¯ «Албатта, одамларга гўзал хулқдан афзалроқ нарса берилмаган» (Имом Табароний ривоятлари);
¯ «Мўминларнинг имони энг мукаммали — хулқи гўзал бўлганларидир» (Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ОТА-ОНАСИГА яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!» (Имом Аҳмад ривоятлари);
¯ «Ҳақ бўла туриб, тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг бир томонида бир қаср бино қилинишига;
ҳазил бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир қаср бино қилинишига;
хулқи гўзал, одоби чиройли бўлган киши учун эса жаннатнинг энг юқорисида бир қаср бино қилинишига кафилман!» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин! – деб ўн мартаба такрор қилдилар.
Шунда саҳобалар:
– Ё, Расулаллоҳ, кимни айтаяпсиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
– ОТА-ОНАСИНИНГ ИККАЛАСИ ёхуд БИТТАЛАРИ кексайиб қолган вақтида УЛАРНИ рози қилмай, ўзини дўзахга тушишга мубтало қилган кишини, – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
УЛУҒЛАРДАН ҲИКМАТЛАР:
è “Одоби йўқнинг – илми, сабри йўқнинг – динга боғлиқлиги, тақвоси йўқнинг – Аллоҳга яқинлиги йўқдир” (Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи).
ОТА-ОНА билан 50 та ТЕЛЕФОН ОДОБИ:
1) Аввало ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз телефонларига мутлақо тегмаслик;
2) агар УЛАР рухсат бермасалар, телефонларини “Смс”, “Имена”, “Контакты” ва бошқа жойларини ўқимаслик ва қарамаслик;
3) ОТА-ОНАНИНГ бошқалар билан гаплашганларини эшитмаслик ва пойламаслик;
4) ОТА-ОНАГА қўнғироқ қилаётганда кун ва кечанинг соатларини инобатга олиб, бемаҳалда ва ноўрин қўнғироқ қилмаслик;
5) ОТА-ОНАГА қўнғироқ қилганда мабодо жавоб бўлмаса, ҳар бир телефон қилишни орасида 4 ракат суннат намозни вақти ўтгандан сўнг лозим бўлса, яна бир бор телефон қилинади. Шу тартибда 3 марта телефон қилинганда ҳам жавоб бўлмаса, такроран қилинмайди. Агар етказилмоқчи бўлган хабар тезкор, ўта муҳим, жуда ҳам зарур бўлса, ёзма шаклда юборилади;
6) гаплашиб бўлгандан сўнг УЛАР телефонни ўчирмаган бўлсалар, қизиқиб эшитиб турмасдан, дарҳол телефонни ўчириш;
7) ОТА-ОНА билан телефонда сўзлашганда УЛАРНИНГ ҳурматларини билиб, беизн УЛАРНИНГ вақтларини ортиқча кўп олмаслик;
8) ОТА-ОНА бизга телефон қилсалар, тезкор ёнимиздагиларни огоҳлантириб, узр сўраб, дарҳол ОТА-ОНАГА жавоб берилади;
9) ОТА-ОНАДАН келган қўнғироқ, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларни жавобсиз қолдирмасдан, дарҳол муносиб жавоб қайтариш;
10) ОТА-ОНАДАН келган қўнғироқ, хабар (хат, савол, табрик ва ҳоказо)ларга ўз вақтида жавоб қайтараолмаганда, албатта дарҳол қайтариб телефон қилиб, кечирим сўраш ва тезкор муносиб жавоб қайтариш;
11) сиз телефон қилган вақтда ОТА-ОНА жавоб бераолмаган бўлсалар, ОТА-ОНАДАН асло хафа бўлмаслик;
12) ОТА-ОНАНИНГ олдиларида телефон ўйнамаслик. Чунки бундай қилиш – ОТА-ОНАГА нисбатан ҳурматсизлик, менсимаслик, беодоблик ҳисобланади. Агар жиддий зарурат туғилиб қолса, УЛАРГА узрини айтиб, рухсат сўралади. Агар ОТА-ОНА ижозат берсаларгина, телефон билан машғул бўлинади;
13) ОТА-ОНАГА телефон қилаётганда: «Ким бу?» дейилмайди. Балки аввал салом бериб, ўзини таништириб, керакли одамни сўралади;
14) ОТА-ОНАНИНГ телефонларини ўзиникидан яхшироқ ва зўрроқ телефон қилиб бериш;
15) ОТА-ОНАНИНГ телефонларини пулларини тўлаб туриш;
16) ОТА-ОНА билан суҳбатлашганда «Ало?», «Hello?», «Ҳа?», «Алё?», «Да?» сўзларни ўрнига «Ассалому алайкум!», «Лаббай?», «ДАДАЖОН?!», «ОНАЖОН?!», «Эшитаман?», «Хизматингиздаман!..», «Қулоғим сизда...», «Хизматингизга тайёрман!..», «Доим хизматингиздаман!..», «Хизматингизга доим тайёрман!..», «Амрингизга мунтазирман!..» каби ибораларни ишлатиш;
17) телефон орқали суҳбат тугаганда, телефонни дарҳол ўчирмасдан, балки УЛАР билан хайрлашиб, ОТА-ОНАГА яхши тилаклар тилаб, ОТА-ОНА телефонларини ўчирганларидан сўнггина телефонни ўчириш мумкин; УЛАРДАН олдин телефонни ўчирмаслик;
18) ОТА-ОНА билан телефонда сўзлашганда ҳам ўрнидан тик туриб мулоқот қилинади.
ОТА-ОНАДАН телефон орқали келган хабарларни ҳам ўрнидан тик турган ҳолда ўқиш, эшитиш, кўриш лозим;
19) ОТА-ОНАГА телефонда сўзлашганда ҳам биринчи бўлиб салом берилади;
20) ОТА-ОНАГА телефон қилганда, УЛАР сўрашларидан олдин ўзининг кимлигини айтиб таништирилади;
21) УЛАРНИНГ вақтларини олмаётганлигини сўраб, узр сўрашлик;
22) ОТА-ОНАГА гудок ташланмайди;
23) агар УЛАР шундай қилган бўлишса, дарҳол УЛАРГА қайта телефон қилинади;
24) ОТА-ОНА билан телефон орқали гаплашганда ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз бошқаларга эшитиладиган даражада телефонни овозини баланд қилмаслик;
25) ОТА-ОНА билан телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо алоқа узилиб қолса, УЛАРГА биринчи бўлиб ўзимиз қайтадан телефон қилишимиз лозим;
26) телефонда гаплашиб турган пайтда мабодо ОТА-ОНА телефон қилиб қолсалар, сўзлашиб турган одамни огоҳлантириб, дарҳол ОТА-ОНАГА жавоб берилади;
27) ОТА-ОНАНИНГ шахсий маълумотлари ва ОТА-ОНАДАН келган барча маълумот-хабар (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлари, смс ва ҳоказо)ларини ЎЗЛАРИНИНГ рухсатларисиз бошқаларга кўрсатилмайди, берилмайди ва юборилмайди;
28) ОТА-ОНАНИНГ ЎЗЛАРИГА ҳам ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз турли хил маълумот-хабар (расм, видео, телефон рақам, овозли гап-сўзлар, смс ва ҳоказо)лар юборилмайди; табрикномалар – мустасно;
29) ОТА-ОНАГА айниқса тарбиявий аҳамиятга эга, илм-фанларга доир, таълимга тааллуқли бўлган ҳар қандай нарсалар юборилмайди ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз;
30) ОТА-ОНА билан телефон орқали мулоқотни телефонда ёзиб олиш учун ЎЗЛАРИНИНГ розиликлари олинади; агар рухсат бермасалар, ёзиб олмаслик; чунки ЎЗЛАРИНИНГ рухсатларисиз ОТА-ОНАНИНГ гапларини ёзиб олиб, бошқаларга тарқатиш — жуда катта хиёнат ва улкан гуноҳ ҳисобланади;
31) ОТА-ОНА билан бирга сурат ё видеога тушмоқчи бўлганда, олдин ЎЗЛАРИДАН изн сўраб, рухсатлари олинади; агар рухсат бермасалар, сурат ё видеога тушмаслик;
32) ОТА-ОНАНИ сурат ё видеога олмоқчи бўлганда ҳам, олдин ЎЗЛАРИДАН изн сўраб, рухсатлари олинади; агар рухсат бермасалар, сурат ё видеога олмаслик;
33) телефон орқали кўришиб гаплашиш учун ОТА-ОНАНИНГ розиликларини олишда УЛАРГА гаплашмоқчи бўлган одамнинг ҳузурида кимлар мавжуд эканлигини ҳам огоҳлантириб қўйиш;
34) агар ОТА-ОНА томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга истак билдирилмаса, бундан асло хафа бўлмаслик;
35) агар ОТА-ОНА билан телефон орқали кўриб гаплашиш зарурияти бўлсагина, шунда ҳам фақат УЛАРНИНГ ижозатлари билангина кўришиб гаплашиш учун телефон қилиш мумкин;
36) агар ОТА-ОНА томонларидан телефон орқали кўришиб гаплашишга хоҳиш билдирилмаса, ОТА-ОНАДАН узр сўралади;
37) ОТА-ОНА билан телефонсиз сўзлашганда, телефонни овозини ўчириб қўйилади;
38) ОТА-ОНА билан сўзлашиб турганда, бирор киши телефон қилиб қолса, аввало ОТА-ОНАДАН рухсат сўраш; агар ОТА-ОНА рухсат берсаларгина телефонга жавоб қайтарилади;
39) ОТА-ОНАГА бегона рақамдан телефон қилганда, вақтни олмасдан дарров очиқ-ойдин ва аниқ ўзини таништириш лозим;
40) бошқа одам ОТА-ОНАМИЗ рақамларини сўраса, ОТА-ОНАНИНГ рухсатларисиз берилмайди;
41) ОТА-ОНАГА телефон қилганда, иккинчи линиядан тушиб қолган одам битта чақириқдан кейин алоқани дарҳол узиш лозим. УЛАРГА ким қидираётганини англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқлар билан суҳбатларини бузмаслик;
42) ОТА-ОНАГА қайта-қайта қўнғироқ қилавермаслик лозим. Чунки қўнғироқга жавоб бериш — у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти эмас;
43) ОТА-ОНА бирорта маълумот-хабар (сурат, ёзув, видео)ни кўрсатиш учун телефонларини берсалар, фақат ўша маълумот-хабар (сурат, ёзув, видео)ни кўриш билангина чекланиш лозим. Бошқа жойларига ўтиб кетишга ҳаққимиз йўқ!;
44) агар ОТА-ОНА телефонларида нимадир кўраётган ёки излаётган бўлсалар, тикилиб турмаслик керак. ОТА-ОНАНИНГ телефонларига рухсатсиз қараш мумкин эмас!;
45) гаплашишга номуносиб пайтлар (масалан, азон айтилгандан кейин, кечанинг ярмида ёки кундузи дам олинадиган)да ОТА-ОНАГА қўнғироқ қилинмайди;
46) ОТА-ОНА қўнғироқ қилган вақтда эса, қайси пайт ва қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, УЛАРГА хушмуомалалик билан дарҳол ва тезкор жавоб бериш зарур;
47) ОТА-ОНА билан телефон орқали суҳбатлашаётганда, демак, ОТА-ОНА маълум бир вақтларини махсус биз учун алоҳида ажратаётганликларини, биз УЛАРНИНГ вақтларини олаётганимизни, ОТА-ОНА ЎЗ ишларини қўйиб, хаёллари биз билан банд бўлиб турганларини ҳис этиб, беҳуда гаплар билан УЛАРНИНГ вақтларини беҳуда ўтказмаслик лозим;
48) ОТА-ОНА билан агар бирор узун мавзу хусусида гаплашмоқчи бўлганда, аввал ЎЗЛАРИДАН рухсат сўралади. Агар рухсат берсалар, гаплашиш мумкин. Акс ҳолда, гапни қисқа қилиш зарур. Чунки УЛАР бемалол гаплашадиган ҳолатда бўлмасликлари ҳам мумкин;
49) ҳар бир байрамларда, ОТА-ОНАНИНГ хурсандчилик кунларида УЛАРНИНГ кўнгилларини кўтарадиган тилак, расм, видео, хабар, овозли гап-сўзлар, смс ва ҳоказоларни мунтазам юбориш лозим;
50) бирор сабаблар билан ОТА-ОНАДАН йироқда бўлиб турган инсон ҳар куни эрталаб-кечқурун ўқиш-ишга кетишдан олдин ҳамда ўқиш-ишдан келгандан кейин, УЛАРНИНГ хоҳишларини инобатга олган ҳолда ОТА-ОНАСИГА телефон қилиб ёки ёзма равишда “Хайрли кун!”, ”Хайрли тун!” тилаб, ҳақларига чиройли, яхши дуолар қилиб, УЛАРНИНГ ҳол-аҳволларини сўраб, “Менга нима хизматлар буюрасиз?” деб, айтган хизматларини мукаммал, виждонан, ОТА-ОНА айтганларидай ва ОТА-ОНА истаганларидай чиройли адо этиб, УЛАРНИНГ бетакрор, бебаҳо ва беқиёс дуоларини олиш лозим.
МЕҲРИБОН ПАРВАРДИГОРИМИЗ
ўзларимизни ҳам,
фарзанд-зурриётларимизни ҳам
ЎЗИ буюрган,
Жаноби ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ тавсия этган,
ўтмишда ЎТГАНЛАРИМИЗНИНГ руҳлари шод бўладиган,
ХАЛҚИМИЗ хурсанд бўладиган,
ОТА-ОНАЛАРИМИЗ рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов