Халқаро конференция иштирокчилари «Афросиёб» тезюрар поездида Самарқандга кетишмоқда.




Конференция иштирокчилари «Регистон плаза» меҳмонхонасига жойлашишмоқда.

Меҳмонлар Имом Бухорий бобомиз қабрларини зиёрат қилишди.

Конференция иштирокчилари Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди

Конференция иштирокчилари Ҳазрат Дониёр мақбарасини зиёрат қилишди

Конференция иштирокчилари Мирзо Улуғбек расадхонасида.


Конференция иштирокчилари Сиёб бозорида.

Конференция иштирокчилари Гўри Мир мақбарасида.

Конференция иштирокчилари Регистон майдонида бўлишди. Шунинг билан уларнинг Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор жойлар бўйлаб уюштирган зиёратлари якунланди.

Ҳурматли порталимиз мухлислари, халқаро конференция иштирокчилари эртага эрталаб Самарқанд шаҳридан Бухорога жўнаб кетишади. Сафар дастурига кўра, улар шаҳардаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишади. Muslim.uz портали ижодкорлари эртанги сафар жараёнлари, иштирокчиларнинг таассуротларини телеграмдаги каналимиз, фейсбукдаги саҳифамиз ва сайтимиз орқали ёритиб боришни режалаштирганмиз. Бизни кузатиб боринг.
Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон муфтийлари муҳим йўналишларда 3 та баёнот ва замонавий масалаларга оид 6 та йирик фатвони имзолашди.
Жумладан, «Исломнинг илм-фан ва технологияга ёндашуви» мавзусидаги баёнотда Ислом динида инсоният фаровонлигига хизмат қилувчи барча илмий ва технологик ютуқлар қўллаб-қувватланиши билан бирга, улар юксак ахлоқий мезонлар, адолат ва масъулият тамойиллари асосида ривожланиши шартлиги таъкидланди.
«Мусулмонлиги маълум бўлган шахсни кофирга чиқаришнинг ҳукми» тўғрисидаги баёнотда Ислом таълимотига кўра, калимаи шаҳодат келтириб, қибла аҳлидан бўлган ҳар қандай шахс мусулмон ҳисобланиши ҳамда қилган гуноҳи ёки амалдаги нуқсони туфайли уни куфрда айблаш (такфир қилиш) қатъиян ман этилиши айтилди. Шунингдек, Туркий давлатлар уламолари ушбу баёнотда жамиятда фитна, қон тўкилиши ва низоларга сабаб бўлувчи такфирчилик оқимларига қарши илмий-маърифий курашни кучайтириш, уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратишди.
«Оила қуришга тарғиб қилиш, уни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга доир умумий масъулият» баёнотида Ислом таълимотига кўра, оила никоҳ асосига қуриладиган, соғлом авлод ва жамият давомийлигини таъминловчи, инсонга руҳий хотиржамлик ҳамда ахлоқий тарбия берувчи муқаддас муассаса эканига урғу қаратилди. Муфтийлар оила институтини ҳимоя қилиш, ёшларни оилага тайёрлаш ва миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашда бирдамликка чақирдилар.
Шунингдек, муфтийлар томонидан «Битта қабрга бирдан ортиқ маййитни дафн этишнинг ҳукми», «Ижарага берилган деҳқончилик ерларининг ушри», «Фатво сўраш ва фатво беришда сунъий идрокдан фойдаланиш масаласи», «Жума намози дуруст бўлишининг шартлари», ҳижрий ой бошланишини аниқлаш мезонлари ва такфир масаласига доир 6 та фатво матни имзоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати