Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448

Ҳожиларимиз ибодатни давом эттирмоқда

24.08.2017   12727   1 min.
Ҳожиларимиз ибодатни давом эттирмоқда

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Маккаи мукаррамадаги Ҳарамда юз берган фожеа видеоси кенг тарқалмоқда. Видео тасвирда Ҳарамнинг юқори қаватидан бир аёл пастга тушиб кетган ва унга биринчи ёрдам  кўрсатаётганлар орасида ўзбекистонлик зиёратчи ҳам кўринган. Шу сабабли йиқилган аёл ҳам ўзбекистонлик зиёратчилардан бири деган нотўғри маълумот тарқалган.

Фожеа 22 август, сешанба куни юз берган эди.

Ўзбекистон ишчи гуруҳи мазкур масалани атрофлича ўрганди. Ўзбекистондан келган зиёратчилар соғ-саломат ҳолда ибодатларини давом эттирмоқда.

Ҳарам хавфсизлик хизмати йиқилган аёл эфиопиялик зиёратчилардан эканини аниқлади.

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

19.08.2026   49848   1 min.
Диний таълим соҳасида илк бор Республика анжумани бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади.

Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳар жабҳада олиб борилаётган янгиланиш ва ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Диний идора тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда жами 700 нафар педагог ва соҳа мутахассиси, жумладан, 300 нафар иштирокчи бевосита анжуман залида, 400 нафар иштирокчи эса ҳудудлардан видеоселектор орқали қатнашади.

Анжумандан кўзланган мақсад соҳадаги истиқболли режаларни муҳокама қилиш, диний таълимда педагогик ва касбий маҳоратни ошириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни янада кенг татбиқ этиш ҳамда диний таълимни янги босқичга олиб чиқишдир.

Дастур доирасида соҳа раҳбарлари иштирокида таҳлилий маърузалар, таниқли профессорлар томонидан маҳорат дарслари, илмий-методик машғулотлар бўлиб ўтади. Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишиб, Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари