Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Маккаи мукаррамадаги Ҳарамда юз берган фожеа видеоси кенг тарқалмоқда. Видео тасвирда Ҳарамнинг юқори қаватидан бир аёл пастга тушиб кетган ва унга биринчи ёрдам кўрсатаётганлар орасида ўзбекистонлик зиёратчи ҳам кўринган. Шу сабабли йиқилган аёл ҳам ўзбекистонлик зиёратчилардан бири деган нотўғри маълумот тарқалган.
Фожеа 22 август, сешанба куни юз берган эди.
Ўзбекистон ишчи гуруҳи мазкур масалани атрофлича ўрганди. Ўзбекистондан келган зиёратчилар соғ-саломат ҳолда ибодатларини давом эттирмоқда.
Ҳарам хавфсизлик хизмати йиқилган аёл эфиопиялик зиёратчилардан эканини аниқлади.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати