Қадимда бир подшоҳ бўлиб, у доим чексизлик ҳақида ўйлар, унинг қандай эканини ҳеч тасаввур қила олмас экан. Бир куни унинг шаҳрига бир донишманд келиб қолибди. Шоҳ унинг овозасини эшитиб, саройга таклиф қилибди ва ўзини қийнаётган саволни сўрабди. Донишманд унга бундай жавоб берибди: "Узоқ бир ўлкада адамант тоғи бор. У тоғнинг эни етти чақирим, баландлиги ҳам етти чақирим. Ҳар юз йилда ўша тоққа бир кичкина қушча учиб келади ва тумшуғини шу тоғнинг тошига бир марта чархлаб кетади. Қачон қушча тумшуғини чархлаб ўша тоғни тугатса, ана ўшанда чексизликнинг бир сонияси ўтган бўлади".
Хулоса. Чексизлик тушунчаси олдида бизнинг ҳаётимиз бир ёниб ўчган чироқ кабидир. Шунинг учун бу умрни кераксиз нарсаларга сарф қилмайлик.
Акбаршоҳ РАСУЛОВ тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.
Абдулбосит қори Қуръони Каримни юқоридаги тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.
Шу муносабати билан Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Абдулбосит қори Қобуловга ижоза шаҳодатномасини топширди.
Тошкент Ислом институти
Матбуот хизмати