Рамазон фазилати. Улуғбек Жиянов “Мир Араб” мадрасаси
Рамазон Қуръон ойи. Эркин Қудратов. “Мир Араб” мадрасаси
Рамазон Қуръон ойи. Жамол Мавлонов. “Мир Араб” мадрасаси
Рамазондаги фазилатли амаллар. Жалолиддин Ахмедов. “Кўкалдош” мадрасаси
Рамазонда Аллоҳнинг дўстига айланиш. Ғайбуллаев Саидаҳмадхон. “Ҳидоя” мадрасаси
Ибодатлар мавсуми. Ҳошимов Нуриддин. “Ҳидоя” мадрасаси
Сўнги саҳоба. Хошимов Нуриддин “Ҳидоя” мадрасаси
Хузайфа ибн Ямон. Ғайбуллаев Саидаҳмадхон. “Ҳидоя” мадрасаси
Ота она ризоси. Мамадалиев Босит. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом-хатиби
Рамазон. Зарифжон Қудратов. “Волидайи Абдулазизхон” жоме масжиди имом хатиби
Рамазон. Элов Жобир. “Болои Ҳовуз” жоме масжиди имом хатиби
#xabar #seminar #imom #malaka
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан диний соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, фаолият самарадорлигини юксалтириш ва қатъий тартиб-интизомни таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда жорий йилнинг 29–30 сентябрь кунлари Диний идоранинг Масжидлар билан ишлаш ҳамда Кадрлар бўлимлари ҳамкорлигида республикамиз бўйича янги лавозимга тайинланган 59 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари учун икки кунлик махсус ўқув-семинари ташкил этилди.
Машғулотлар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шарипов, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов, Ички назорат бўлими ходими Умиджон Ходжаев ҳамда Фатво маркази бош мутахассиси Ҳикматуллоҳ домла ўз йўналишлари бўйича долзарб маърузалар билан иштирок этдилар.
Икки кунлик ўқув давомида соҳа мутасаддилари томонидан кундалик хизмат жараёнида зарур бўладиган муҳим тавсиялар, меҳнат муносабатлари, ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалалари тушунтирилди. Шунингдек, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизимини тўғри юритиш ва унинг тартиботлари, шаръий масалаларда фатво бериш масъулияти ҳамда фатво бериш ҳуқуқига доир муҳим йўналишлар бўйича зарур амалий кўникма ва насиҳатлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати