2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов жорий йилдан бошлаб 7200 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарини, келгуси йилдан бошлаб эса 10 минг нафар юртдошимиз Умра зиёратини адо этиши режалаштирилганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар ҳар йили юртдошларимиздан 5 минг нафари Ҳаж сафарини ҳамда 6 минг нафари эса Умра зиёратини адо этиб келишаётган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати