Гилос жуда ҳам ширин ва фойдали мева эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўпинча уни янги узиб олингани истеъмол қилинади, чунки ундан пишириб тайёрланган мураббо ва бошқа кўринишлардаги пишириқларда гилос ўзининг мазаси ва фойдали хусусиятларини йўқотади.
Гилос мураббосининг ширинлиги олча мураббосидан қолишмаса ҳам, уй бекалари гилосдан камдан-кам ҳолда мураббо тайёрлашади.
Фойдали хоссаларидан ташқари гилосда битта катта камчилик бор
— гилосни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилингач, организмда ортиқча суюқлик ҳазм бўлмай тўхтаб қолиши мумкин, натижада эртасига эрталаб инсон ўз танасида шиш пайдо бўлганини кузатиши мумкин.
Гилоснинг худди ана шу “камчилиги” сабабидан ҳомиладор аёлларни гилосни кўп миқдорда истеъмол қилишдан қайтаришади.
Инсон соғлиғи учун учун гилоснинг асосий фойдалари:
1. Гилос қабзият муаммосини ҳал қилади.
Чунки бу мева истеъмол қилингач, танада ичаклар фаолиятини тезлаштириб юргизади ва оқибатда модда алмашинуви меъёрда бўлиши таъминланади.
Шифокорлар пишиқчилик мавсумида мева ва сабзавотларни меъёрида тўйиб истеъмол қилишни тавсия этишади, бундан гилос истисно этилмайди, чунки унинг таркибида жуда кўп миқдорда организмни турли инфекциялардан ҳимоя қилувчи ва янги иммун ҳужайралари ўсиб чиқишига сабаб бўлувчи витаминлар мавжуд.
3. КУНИГА 2-3 МАҲАЛ БИР ҚИСМДАН ГИЛОС ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ИНСОН ҚОН ТАРКИБИДА ХОЛЕСТЕРИН МИҚДОРИНИ СЕЗИЛАРЛИ КАМАЙТИРАДИ, шунингдек, холестерин тугунчалари пайдо бўлишининг олдини олади.
Пишиқчиликда гилосни мунтазам истемол қилиб юриш артерия босимини бир меъёрда бўлиб туришига ёрдам беради.
Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади
25 май 2017 йил
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг асосий қисми бўлган "Қуръон зали"нинг илмий-инновацион лойиҳалари доирасида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу — “114 Қуръон” лойиҳасидир.
Лойиҳанинг асосий мақсади — дунёнинг турли мамлакатларида сақланаётган, Ўзбекистонга оид бўлган ноёб қўлёзма Қуръон нусхаларини топиш ва уларнинг факсимиле (нусха)ларини тайёрлашдир.
Мазкур лойиҳа доирасида Австриянинг “Mueller&Schindler” нашриётининг бизнесни ривожлантириш ва маркетинг бўйича вице-президенти Александр Вильгельм билан онлайн учрашув ўтказилди.
https://t.me/islommarkazi