Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Июл, 2025   |   10 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:56
Пешин
12:33
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:39
Bismillah
05 Июл, 2025, 10 Муҳаррам, 1447

Гилоснинг нодир хоссалари

25.05.2017   15586   3 min.
Гилоснинг нодир хоссалари

Гилос жуда ҳам ширин ва фойдали мева эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўпинча уни янги узиб олингани истеъмол қилинади, чунки ундан пишириб тайёрланган мураббо ва бошқа кўринишлардаги пишириқларда гилос ўзининг мазаси ва фойдали хусусиятларини йўқотади.

Гилос мураббосининг ширинлиги олча мураббосидан қолишмаса ҳам, уй бекалари гилосдан камдан-кам ҳолда мураббо тайёрлашади.

Фойдали хоссаларидан ташқари гилосда битта катта камчилик бор
 — гилосни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилингач, организмда ортиқча суюқлик ҳазм бўлмай тўхтаб қолиши мумкин, натижада эртасига эрталаб инсон ўз танасида шиш пайдо бўлганини кузатиши мумкин.

Гилоснинг худди ана шу “камчилиги” сабабидан ҳомиладор аёлларни гилосни кўп миқдорда истеъмол қилишдан қайтаришади.

Инсон соғлиғи учун учун гилоснинг асосий фойдалари:

1. Гилос қабзият муаммосини ҳал қилади.

Чунки бу мева истеъмол қилингач, танада ичаклар фаолиятини тезлаштириб юргизади ва оқибатда модда алмашинуви меъёрда бўлиши таъминланади.

  1. Пишиқчиликда гилос истеъмол қилинганда болаларда ҳам, катталарда ҳам иммунитет мустаҳкамланади.

Шифокорлар пишиқчилик мавсумида мева ва сабзавотларни меъёрида тўйиб истеъмол қилишни тавсия этишади, бундан гилос истисно этилмайди, чунки унинг таркибида жуда кўп миқдорда организмни турли инфекциялардан ҳимоя қилувчи ва янги иммун ҳужайралари ўсиб чиқишига сабаб бўлувчи витаминлар мавжуд.
3. КУНИГА 2-3 МАҲАЛ БИР ҚИСМДАН ГИЛОС ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ИНСОН ҚОН ТАРКИБИДА ХОЛЕСТЕРИН МИҚДОРИНИ СЕЗИЛАРЛИ КАМАЙТИРАДИ, шунингдек, холестерин тугунчалари пайдо бўлишининг олдини олади.

  1. ”Асабий” "псориаз" и "экзема" каби тери касалликларини гилос ёрдамида даволаш мумкин. Бундай ҳолда, касалликни даволаш жараёнида гилос ёрдамчи даволовчи восита сифатида бу касалликлардан тезроқ фориғ бўлишга ёрдам беради, ёлғиз уни истеъмол қилиш касалликдан тўлиқ халос эта олмайди, шифокор белгилаган дори-дармонларнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди.
  2. Агар кишида гемоглобин миқдори пасайган бўлса ёки анемия (камқонлик) диагнози қўйилган бўлса, гилос бу хасталиклардан қутилишда қўл келади. Бундай киши ўзини гилос истеъмол қилишдан тийиши ёки чеклаши фойдали бўлмайди, аксинча, уни бор-йўғи бир ҳафта давомида мунтазам истеъмол қилиб, гемоглобин миқдорини кўтариш ва анемиядан фориғ бўлиш мумкин.
  3. Эрта токсикозни бошдан кечирувчи ҳомиладор аёллар гилос истеъмол қилиб бу нохуш ҳолатдан қутилишлари мумкин. Юқорида айтиб ўтилганидек, шифокорлар танада ортиқча шиш пайдо бўлишининг олдини олиш ва буйракларни зўриқтирмаслик мақсадида гилосни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдан қайтаришади. Шу сабабдан бошидан токсикозни кечираётган ҳомиладор аёлларга ўнтача гилос (бундан кўп эмас) истеъмол қилишни тавсия этишади.

  4. Қон босими ошиб юрувчи гипертоник хасталиги бор кишилар ҳам гилос истеъмол қилиб, саломатликларини яхшилаб олишлари мумкин.

 Пишиқчиликда гилосни мунтазам истемол қилиб юриш артерия босимини бир меъёрда бўлиб туришига ёрдам беради. 

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

 25 май 2017 йил

 

 

 

Табобат
Бошқа мақолалар

Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?

30.06.2025   4137   1 min.
Бировнинг телефонига назар солиш мумкинми?

Савол: Бировнинг телефони ва ундаги маълумотларни рухсатсиз кўриш мумкинми? Чунки баъзан автобус, метро каби оммавий транспорт воситаларида айрим шахсларнинг шундай ишлар қилаётганига гувоҳ бўлиб қоламиз?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бировнинг телефонидан унинг рухсатисиз фойдаланиш ёки ундаги маълумотларни ўқиш шаръан тўғри эмас. Бу бировнинг уйига рухсатсиз мўралаш, хатига рухсатсиз қараш кабидир. Зеро, бу ишлар Қуръон ва ҳадисларда ман этилган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади”, деганлар (Абу Довуд ривояти).

Аммо агар мураббий (ота, устоз ва ҳоказо) қўл остида тарбияланаётган шахснинг тўғри йўлдан оғишидан шубҳа қилса, у ҳолда тарбия мақсадида ўз қўл остидаги шахснинг телефонини текширишига рухсат берилади. Балки улар вақти-вақти билан болалар ва уларга тегишли нарсаларни назорат қилиб туришлари керак, токи улар тўғри йўлдан оғмасинлар. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази