|
Қабул вақтлари |
Душанбадан жумагача соат 09-00 дан 17-00 гача |
|
Телефон рақами |
+99871 240-08-41 |
|
Электрон почта |
Бўлимнинг асосий вазифалари:
Диний идора раиси, муфтийни зарур ҳужжатлар билан таъминлаш.
Диний идора раиси, муфтийнинг ташкилий-назорат фаолиятини таъминлаш.
Диний идора раиси, муфтийни ахборот-маълумот билан таъминлаш.
Диний идора раиси, муфтийнинг техник таъминотини йўлга қўйиш.
Диний идорани жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш, идора фаолиятини маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш.
Идорада ҳужжатлар ижроси назорати самарадорлигини таъминлайди.
Идора ходимларига ҳужжатларни тўғри тайёрлаш учун керакли кўрсатма ва маслаҳатларни беради.


Истанбул шаҳрининг Арнауткўй туманида жойлашган “Колён Холдинг” қурилиш компаниясида фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ўзбекистонлик ишчи-хизматчилар билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Хизмат сафари билан Туркияда бўлиб турган Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ва Қарши шаҳридаги “Араловул” жоме масжиди имом-хатиби Одилжон домла Жабборов юртдошларимиз билан «Исломда одоб ва ахлоқ» ҳамда «Ватанга муҳаббат» мавзуларида самимий суҳбат қурди.
Мулоқот чоғида ислом динида гўзал хулқ, катталарга ҳурмат, ҳалол меҳнат ва меҳр-оқибат каби эзгу фазилатларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, мусофир юртда юрган ватандошлар учун юрт шаънини муносиб сақлаш, қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш ҳамда Ватан қадрини теран англаш лозимлиги таъкидланди.
Самимий руҳда кечган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати