Бўлим мудири: Абдуманнон Усмонов

|
Қабул вақтлари |
Душанбадан Жумагача |
|
Телефон рақами |
+99871 150-64-15 |
|
Электрон почта |
umi_xodimlarbulimi@mail.ru |
Бўлим фаолияти:
Ходимлар бўлими идора раиси ва йўналиш бўйича раис ўринбосарига асосий ёрдамчи сифатида кадрлар иши ҳамда сиёсатини юритишга хизмат қилади;
Идорада меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди ва назорат қилади;
Ҳар йил бошида ходимларнинг янги штат жадвалини тузилишини таъминлайди;
Идоранинг ходимлар таркибини штат жадвалига мувофиқ малакали ходимлар билан тўлдириш юзасидан идора раҳбариятига таклифлар беради;
Ходимлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва баҳо бериш билан шуғулланишни таъминлайди;
Идора тизимидаги шахсий таркибга оид буйруқлар лойиҳасини тайёрлаш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ва тасдиқдан ўтгач ижро учун тегишли бўлимларга тарқатилишини назорат қилади;
Идора ва унинг тизимидаги масжидлар, билим юртлари, “Мовароуннаҳр” нашриёти ҳамда худудий вакиллик ходимларининг меҳнат шартномалари ва уларга дахлдор йиғмажилдларнинг тўлиқ ва тўғри юритилишини таъминлайди;
Ходимларнинг йиллик меҳнат таътилига чиқиш графиги ишлаб чиқилиши, муддати келганда буйруқлар чиқарилиши ва уларнинг ижросини таъминлайди;
Ходимларнинг хизмат сафарларига оид буйруқлар лойиҳасини тайёрлашни ва тасдиқдан ўтгач тегишли ташкилий ишларни амалга оширилишини таъминлайди;
Идора “Жамоа шартномаси”да белгиланган моддий ёрдам ва рағбатлантиришларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Буйруқларнинг санаси, рақами ва мазмунининг электрон нусхасини компьютер хотирасига жойлаштиради;
Ходимларнинг вақтдан самарали фойдаланмаслик, меҳнат интизомини бузиш сабабларини аниқлайди ва тегишли чора кўриш юзасидан раҳбариятга билдиришномалар тақдим этади;
Ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этишларини назорат қилиш ишларини ташкил этади;
Таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлимлари билан ҳамкорликда диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимоти ва уларни тақсимот бўйича жойларда фаолият олиб бораётганлиги ҳақидаги ҳисоботларни ўрганади ҳамда таҳлил қилади;
Таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлимлари томонидан ишга қабул қилиш учун тақдим этилган номзодларнинг аризалари, ҳужжатларини ўрганади ва лозим бўлганда улар билан суҳбатлар ўтказади;
Ходимлар бўлимида сақланаётган меҳнат дафтарчалари, қўшимча варақалар, диплом нусхалари, ходимлар ҳисоби бўйича шахсий варақаларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва ходимлар бўлимининг юмалоқ муҳри ва хатларни муҳрлаш учун мўлжалланган бурчак штампини дахлсизлигини таъминлайди;
Байрам, дам олиш кунлари ва бошқа фавқулотда вазиятларда масъул ходимларнинг навбатчилигини ташкил этади;
Идора ходимларини идоранинг хизмат гувоҳномалари билан таъминланишини назорат қилади;
Идора ходимларининг меҳнат муҳофазаси талабларига тўла риоя этишлари юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;
Идора ходимларининг ойлик иш табелини тузади;
Идоранинг архив ҳужжатлари билан ишлашини назорат қилади.
Тизимда ишлаётган ходимлар ҳақида сўралган жойларга маълумотномалар тақдим этади;
Бўлимга тегишли шикоят аризалари ва турли мавзулардаги хатларни ўрганади ҳамда жавоб берилишини таъминлайди;
Собиқ ходимларнинг шахсий ҳужжатлари сақланадиган йиғма жилдларни рўйхатга олиш, тартибга келтириш, сақлаш, уларни керакли янги ҳужжатлар билан тўлдирилишини таъминлайди;
Кадрлар заҳирасини аниқлаш ва шакллантириш масалаларини ҳал қилади;
Бўлимнинг йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот тайёрланишини таъминлайди;
Меҳнат қонунчилигига асосан бўлим ўз ваколатига тааллуқли бошқа вазифаларни бажаради.
Идора иш режаси асосида ўзининг иш режасини ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди.
Бўлимда:
Қосимова Зарифа Маҳкамовна Ходимлар бўлими бош мутахассиси;
Юлдашев Шерзод Каримбек ўғли Ходимлар бўлими мутахассиси;
Хатамов Жаҳонгир Унгарович Ходимлар бўлими мутахассиси;




Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аҳоли билан мулоқот тизимини такомиллаштириш ва мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда мазкур йўналишга масъул бўлган мутахассислар бевосита ҳамда масофавий тарзда иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков кириш сўзи билан очиб, фуқароларнинг мурожаатларига юксак ҳурмат билан қараш ва уларнинг дардига оқилона ечим топиш ҳар бир раҳбар ҳамда ходимнинг нафақат вазифаси, балки олий инсоний бурчи эканини алоҳида таъкидлади.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг масъул вакиллари – Давлат ташкилотлари томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш шўъбаси бош инспектори Саидакмал Ходжаев ҳамда шўъба етакчи инспектори Рашид Курганов иштирок этиб, тизимдаги ҳолатни қонунчилик талаблари асосида атрофлича таҳлил қилиб бердилар.
Соҳа масъул мутахассислари томонидан айни йўналишдаги Президент Фармони ижроси доирасида мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик ва тезкорликни таъминлаш, жараён шаффофлигини ошириш ҳамда мурожаатларни назоратдан олишнинг механизмларини тўғри қўллаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган мазкур тадбир тизим ходимларининг мурожаатлар билан ишлаш маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга хизмат қилади. Амалий таҳлилларга бой бўлган ушбу семинар фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш ҳамда халқимизнинг диний-маърифий соҳага бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим ва тизимли қадам бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати