Қадим замонда икки дўст ов қилиш учун ўрмонга борибди. Тасодифан уларга айиқ рўпара бўлибди. Дўстлардан бири милтиғини ташлаб, яқин атрофдаги дарахтлардан бирининг устига чиқиб олибди. Иккинчиси ўзини ўликка солиб, ерга нафас олмай ётиб олибди. Айиқ ерда ётган одамни ҳидлаб кўриб, нари кетибди. Чунки айиқлар ўлакса емайдилар. Айиқ кўздан ғойиб бўлгач, дарахтдаги овчи ерга тушиб, дўстининг олдига келиб ҳазиллашибди: "Оғайни, айиқ қулоғингга бир нима дедими?" Дўсти унга: "Ҳа, у дўст танлашда адашибсан, деди", деб жавоб берибди.
Билингки, яхши кунингизда дўстларингиз кўп бўлади. Лекин ҳақиқий дўстлар сафарда ва тижоратда синалади.
Акбаршоҳ Расулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади!
Муқаддас динимизда илм ва маърифат улашувчи устознинг мақоми юксак қадрланади. Сизларнинг ёш авлодга илм, одоб ва маърифат бериш йўлидаги шарафли хизматларингиз беқиёсдир.
Аллоҳ таоло барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, файзу барака ва эзгу фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ато этсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати