Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Октябр, 2026   |   7 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:38
Пешин
12:08
Аср
15:55
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
18 Октябр, 2026, 7 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   17002   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар

Ҳайз кўрган аёл Қуръон тиловат қилиши мумкинми?

07.05.2026   18955   1 min.
Ҳайз кўрган аёл Қуръон тиловат қилиши мумкинми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръонни ёддан ўқиш таҳорати йўқ киши (муҳдис) учун жоиз, аммо жунуб, нифос ва ҳайз кўрган аёллар учун тақиқлангандир.

Бунинг сабаби (ҳикмати) қуйидагича: Араб қавми, Аллоҳ таоло: “У (Аллоҳ) уммийлар ичига ўзларидан бўлган Расулни юборган Зотдир...” (Жума сураси, 2-оят) деб сифатлаганидек ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биз уммий умматмиз; на ҳисобни ва на ёзишни биламиз”, деб айтганларидек, асосан хат-саводсиз бўлишган. Улардан Исломга кирганлар Қуръонни фақат эшитиш (талқин) орқали қабул қилишар,  қалбларида ёдлаб қолишар эди.

Қуръонни ёдда сақлаб қолиш мақсадида уни кўп такрорлашга эҳтиёж сезардилар. Агар уларга Қуръон ўқиган ҳар бир ҳолатларида пок (таҳоратли) бўлиш мажбурияти юкланганда, бу уларга қийинчилик туғдирган бўларди. Уларнинг ичида Мусҳафдан ўқийдиганлари кам эди, шунинг учун Мусҳафни ушлаш ва ундан ўқиш вақтида таҳоратли бўлиш шарти уларга оғирлик қилмасди.

Шу маънога кўра, таҳоратсиз кишига қироат қилиш жоизлиги ва жунуб кишига мумкин эмаслиги ўртасидаги ҳукм ажратилди. Чунки жунублик ҳолати таҳоратсизлик (кичик бетаҳоратлик) каби доимий ва тез-тез содир бўлмайди.

Таҳоратсиз кишига Қуръон ўқиш учун таҳоратни вожиб қилишда машаққат бор, аммо жунубликдан ғусл қилишни вожиб қилишда машаққат йўқ. Валлоҳу аълам (Аллоҳ билувчироқдир).

Қаффол Шоший. “Маҳосин аш-шариъа”.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ