Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Октябр, 2026   |   7 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:38
Пешин
12:08
Аср
15:55
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
18 Октябр, 2026, 7 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   17036   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди

06.05.2026   13017   1 min.
Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Рахматилло домла Усмонов Чироқчи туманидаги "Ҳазрати Умар" жоме масжидида сайёр семинар ўтказди. Тадбирда туман бош имом-хатиблари ҳамда Чироқчи ва Кўкдала тумани имом-хатиблари иштирок этди.


Семинарда 2026 йилнинг биринчи тўрт ойи давомида ҳудудларда олиб борилган маънавий-маърифий ишлар, аҳоли билан мулоқот самарадорлиги ҳамда ёшлар тарбиясига доир масалалар муҳокама қилинди.

 

Устувор вазифалар белгиланди


Учрашув давомида имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар аниқлаб берилди. Хусусан, масжид, зиёратгоҳ ва қабристонларнинг ободлиги ва тартибига доимий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайитига муносиб тайёргарлик кўриш ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш юзасидан амалий кўрсатмалар берилди.


Бош имом-хатиб нутқида маърузалар мазмунан бой, ҳаётий мисолларга асосланган ва таъсирчан бўлиши лозимлигини алоҳида қайд этди. Аҳоли, айниқса ёшлар қалбига етиб борадиган услубда тарғибот ишларини олиб бориш ва замонавий ахборот майдонида фаолликни ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланди.


Фаолият таҳлил қилинди


Жойларда аниқланган айрим камчиликлар батафсил таҳлил қилиниб, уларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Тарғибот ишларини янада фаоллаштириш ва аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.


Семинар якунида барча имом-хатибларга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, жойларда соғлом маънавий муҳитни таъминлаш ва жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.


Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди Қашқадарё имом-хатиблари учун семинар ўтказилди