Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Октябр, 2026   |   10 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:23
Қуёш
06:41
Пешин
12:13
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:50
Bismillah
21 Октябр, 2026, 10 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   17773   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хоразм имомлари учун қироат илми бўйича сайёр машғулотлар ўтказилди

18.04.2026   28063   1 min.
Хоразм имомлари учун қироат илми бўйича сайёр машғулотлар ўтказилди

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимиздаги имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.


Шу муносабат билан жорий йил 6 апрелидан бошлаб Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида тажвид илми бўйича навбатдаги амалий машғулотлар бошланди.

Мазкур дастур доирасида 2026 йил 16 апрель куни Хоразм вилоятидаги "Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида вилоят имом-хатиблари ва имом ноиблари учун илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум иштирок этиб, "Хоразм уламоларининг тажвид ва қироат илмига қўшган ҳиссаси" мавзусида ҳам маъруза қилиб берди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Хоразм имомлари учун қироат илми бўйича сайёр машғулотлар ўтказилди Хоразм имомлари учун қироат илми бўйича сайёр машғулотлар ўтказилди Хоразм имомлари учун қироат илми бўйича сайёр машғулотлар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари