Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Ноябр, 2026   |   27 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:41
Қуёш
07:01
Пешин
12:12
Аср
15:30
Шом
17:15
Хуфтон
18:30
Bismillah
07 Ноябр, 2026, 27 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   19328   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар

Қалбингизни ўз қўлингиз билан парчаламанг

06.04.2026   13512   1 min.
Қалбингизни ўз қўлингиз билан парчаламанг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Азизларни хор қилар дамларинг қолган бўлса,
Қанийди
, эй замон, у кунларинг ёниб битса!

Фойдасиз журналлар, очиқ суратлар, савиясиз фикрлар, даҳрийликка чорловчи китоблар ва ахлоқ қоидаларига зид ривоятлар билан вақтингизни ўлдиришдан сақланинг. Сиз исломий журналлар, фойдали китоблар ва инсоннинг дунё ва охиратига манфаат берадиган мақолаларни ўқинг. Чунки баъзи китоб ва мақолалар борки, улар инсонда шубҳа-гумон пайдо қилади ва қалбга ғулғула солиб қўяди. Буларнинг баъзилари бизга четдан кириб келаётган бузуқ “оммавий маданият“ асоратларидир.

Шуни билингки, Аллоҳ таоло барча нарсани билади. У зот ғам-ташвишни енгиллаштиради, шундай экан, Унга дуо қилишда бардавом бўлинг. Ушбу дуони доимий такрорлаб юринг: “Аллоҳим, ғам ва маҳзунликдан Сендан паноҳ сўрайман. Сендан ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, диним оғир келишидан ва золимлар ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман”.

Агар сиз ҳадисда келган ушбу дуони доимо ўқиб, унинг маъноларини чуқур таъаммул қилсангиз Аллоҳ сиздан ғам-андуҳингиз ва ташвишингизни кетказади.

Шуъла: Ҳар сониянгиз бир тасбеҳ, дақиқангиз бир ғоя ва ҳар сониянгиз бир амал бўлсин.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан