Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:
- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.
- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..
- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?
- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.
- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:
- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.
- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.
Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.
ТИИ талабаси
Тожиддинов Абдуссомад
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда илмий мактаблар қошида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсларида навбатдаги давра машғулотлари бошланди.
Юртимизда фуқароларнинг Қуръони каримни тўғри, тартил билан ўқишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларини қондириш, диний-маърифий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ юртдошимиз таҳсил олиб, ўқишни муваффақиятли тамомладилар.
Ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб 31 та расмий ўқув курси ва филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Курсларда тажрибали қорилар ва устозлар томонидан тажвид қоидалари, Қуръон тиловати ва маърифий асослар чуқур ўргатилмоқда.
Машғулотларда иштирок этишни хоҳловчилар ўзларига яқин бўлган қуйидаги ҳудудий ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин:
Тошкент ислом институти қошидаги ўқув курси
Манзил: Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй
Телефонлар: +998-71-227-23-47, +998-95-525-50-52, +998-97-260-06-00
Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги ўқув курси
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй
Телефонлар: +998-95-056-26-96, +998-99-202-24-04
«Кўкалдош» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй
Телефонлар: +998-99-249-30-90, +998-90-000-19-96
«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Олмазор тумани, Файзибаланд кўчаси, 1-уй
Телефонлар: +998-71-299-24-11, +998-90-067-33-00
Нурафшон шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Нурафшон ш., Муқимий МФЙ, Тошкент йўли кўчаси, 178-уй
Телефон: +998-99-935-89-62
Янгийўл шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Янгийўл ш., Самарқанд кўчаси, 145-уй
Телефонлар: +998-93-718-44-88, +998-99-191-96-00
Чирчиқ шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Чирчиқ ш., Бирлик МФЙ, А.Навоий кўчаси, 454-уй
Телефонлар: +998-33-050-62-06, +998-91-657-15-18
Ангрен шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Ангрен ш., Наврўз маҳалласи, Маърифат кўчаси, 22-уй
Телефонлар: +998-94-212-25-15, +998-94-928-68-98
Бекобод шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Бекобод ш., Турон кўчаси, 503-уй
Телефонлар: +998-99-918-12-92, +998-77-500-92-92
Фарғона шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Фарғона ш., Кимёгарлар кўчаси, 10-уй
Телефон: +998-50-104-41-00
Бувайда тумани филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй
Телефонлар: +998-94-684-05-25, +998-94-624-05-25
Қўқон шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Қўқон ш., Мунаввар кўчаси, 3-А уй
Телефонлар: +998-95-829-40-40, +998-90-588-42-44
«Ҳидоя» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Наманган ш., Индра Ганди кўчаси, 1-уй
Телефонлар: +998-88-572-60-06, +998-93-192-19-84
Косонсой тумани филиали («Ҳидоя» ЎМИТМ қошида)
Манзил: Косонсой тумани, Гулобод МФЙ, Меъмор кўчаси, 95-уй
Телефонлар: +998-91-177-11-34, +998-88-251-11-34
«Саййид Муҳйиддин махдум» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Олтинкўл тумани, Жалабек МФЙ, Ғуломжон Ҳакимов кўчаси, 7-уй
Телефонлар: +998-93-630-35-12, +998-94-101-33-91
Гулистон шаҳри филиали («Кўкалдош» ЎМИТМ қошида)
Манзил: Гулистон ш., Тараққиёт МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 605-уй
Телефонлар: +998-77-007-01-38, +998-94-007-19-95
Сирдарё тумани филиали («Кўкалдош» ЎМИТМ қошида)
Манзил: Сирдарё тумани, «Абу Бакр» жоме масжиди ҳудуди
Телефон: +998-95-987-42-42
Жиззах шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Жиззах ш., Сайилжойи маҳалласи, Гулзор кўчаси, 44/1-уй
Телефонлар: +998-55-152-77-33, +998-99-298-77-33, +998-93-300-03-25
Зомин тумани филиали (Тошкент ислом институти қошида)
Манзил: Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Ш.Насриддинов кўчаси
Телефонлар: +998-93-294-83-53, +998-97-328-63-40
Ҳадис илми мактаби қошидаги ўқув курси
Манзил: Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи (Имом Бухорий зиёратгоҳи)
Телефонлар: +998-94-186-19-94, +998-66-240-20-51
Калом илми мактаби қошидаги ўқув курси
Манзил: Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи (Имом Бухорий зиёратгоҳи)
Телефонлар: +998-94-186-19-94, +998-66-240-20-51
Мир Араб олий мадрасаси қошидаги ўқув курси
Манзил: Бухоро ш., Абу Ҳафс Кабир кўчаси, 3-уй
Телефон: +998-99-702-82-70
«Мир Араб» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Бухоро ш., Хўжа Нуробод кўчаси, 16-уй
Телефонлар: +998-97-303-44-43, +998-65-420-45-97, +998-99-964-34-95
«Жўйбори Калон» аёл-қизлар ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Бухоро ш., Ҳавзи нав кўчаси, 92-уй
Телефонлар: +998-65-221-72-73, +998-50-070-84-24, +998-90-080-88-84
Тасаввуф илми мактаби қошидаги ўқув курси
Манзил: Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи (Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи)
Телефон: +998-99-702-82-70
Навоий шаҳри филиали (Мир Араб олий мадрасаси қошида)
Манзил: Навоий ш., М.Таробий кўчаси, 48-Б уй
Телефон: +998-90-969-48-64
«Хожа Бухорий» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Китоб тумани, Заргарлик кўчаси, 4-уй
Телефонлар: +998-75-542-74-25, +998-99-667-40-02
«Абул Муин Насафий» ақида илми мактаби қошидаги ўқув курси
Манзил: Қарши ш., Арал овул МФЙ, Намуна кўчаси, 9-уй
Телефон: +998-88-850-18-18
«Имом Термизий» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Термиз ш., Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй
Телефонлар: +998-55-451-11-61, +998-97-533-77-08, +998-97-875-99-77
«Фахриддин ар-Розий» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Урганч тумани, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси, 43-уй
Телефонлар: +998-95-623-23-43, +998-99-021-54-04, +998-99-503-32-62
«Муҳаммад ал-Беруний» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси
Манзил: Нукус ш., Билимлер гузари кўчаси, 1а-уй
Телефон: +998-94-598-26-26
Қўшимча маълумотлар, гуруҳлар жадвали ва қабул шартлари бўйича юқоридаги масъул рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати