Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2026   |   1 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:10
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2026, 1 Жумадул сони, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   20013   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар

Бепуштликни даволашда рўзанинг фойдалари

02.04.2022   15023   1 min.
Бепуштликни даволашда рўзанинг фойдалари

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёлларда пролактин гармониортиб кетиши туфайли келиб чиқадиган бепуштликни даволашда рўзанинг ўрни беқиёс. Чунки аёл рўза тутганда мазкур гармон меъёрига келиб, ундаги табиий ҳолат тикланади ва бепуштлик йўқолади.

Уламолар ва тиббиёт мутахасислари биргаликда илмий тадқиқот олиб бориб, рўза йигитларнинг жинсий рағбатига таъсирини ўрганиб, уикки босқичда ўтишини аниқлашди:

Биринчиси, эркак киши рўза тутган кунлари ва ундан кейин қисқа муддат(уч кун) давомида жинсий рағбати сусаяди. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга имкони йўқ бўлиб, шаҳватини тия олмайдиган йигитларга айтган ҳадисларида таъкидлаганлар. Ҳадиси шарифда: “Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса, у уйлансин. Албатта, у(уйланиш) кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Уйланишга ҳам имкони бўлмаса, рўза тутсин. Рўза унинг учун бичилишдир”дейилган (Имом Муслим ривояти).

Демак, рўза тутиш кишининг шаҳватини бошқариб, жинсий майлини тартибга келтиради.

Иккинчиси, бир неча кун рўза тутгандан кейин эркак кишининг жинсий қуввати рўзани бошлашидан аввалги ҳолатига қараганда бир неча баробар ортади. Рамазон рўзасини тутиш асносида, инсоннинг иммунитет тизими кучаяди, бўғимларда учрайдиган яллиғланишлар тузалади, ошқозон ярасини ҳосил қилувчи ортиқча кислоталар йиғилиши бартараф бўлади.

"Исломда саломатлик" китобидан

Мақолалар