Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Ноябр, 2026   |   3 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:08
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:09
Хуфтон
18:25
Bismillah
13 Ноябр, 2026, 3 Жумадул сони, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   20442   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

 Финал баҳсларига "Жар" спорт мажмуаси ва қимматбаҳо совғалар тайёр! (фотолавҳа) 

10.02.2026   21954   1 min.
 Финал баҳсларига

#xabar

Бугун, 10 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Жар” спорт мажмуасида волейбол бўйича "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақасининг ҳал қилувчи финал босқичи бўлиб ўтади. 
 

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ҳамда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоалари ўзаро беллашади. Шунингдек, учинчи ўрин учун Самарқанд ва Навоий вилояти вакилликлари жамоалари майдонга тушади.

Айни пайтда “Жар” спорт мажмуасида финал учрашувларига қизғин ҳозирлик кўрилиб, спорт зали ва иштирокчилар учун барча зарур шароитлар тўлиқ шай ҳолатга келтирилган. Мусобақа ғолибларини муносиб тақдирлаш мақсадида қимматбаҳо совғалар ҳозирланган. 
Жумладан, биринчи ўринни қўлга киритган жамоанинг ҳар бир аъзосига замонавий ноутбук, иккинчи ўрин соҳибларига телевизор, учинчи ўрин эгаларига эса планшетлар тантанали равишда топширилади. 


Финал учрашуви натижаларини интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз орқали бевосита кузатиб боринг. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 Финал баҳсларига  Финал баҳсларига  Финал баҳсларига  Финал баҳсларига
Ўзбекистон янгиликлари