Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Ноябр, 2026   |   3 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:08
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:09
Хуфтон
18:25
Bismillah
13 Ноябр, 2026, 3 Жумадул сони, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   20473   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар

Таваккул қилиш пайғамбарларнинг хулқидир

09.02.2026   11025   3 min.
Таваккул қилиш пайғамбарларнинг хулқидир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръони каримда таваккул қилиш пайғамбарларнинг шайхи Нуҳ алайҳиссаломдан то Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарларнинг хулқи эканлиги таъкидланади. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларнинг тилидан бундай келтиради:

﴿وَمَا لَنَا أَلَّا نَتَوَكَّلَ عَلَى اللَّهِ وَقَدْ هَدَانَا سُبُلَنَا وَلَنَصْبِرَنَّ عَلَى مَا آَذَيْتُمُونَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُتَوَكِّلُونَ﴾

“Нима учун биз Аллоҳга таваккул қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Бизга берган озорларингизга, албатта, сабр қиламиз. Таваккул қилувчилар фақат Аллоҳгагина таваккул қилсинлар», дедилар[1].

Қуръони каримда пайғамбарлардан айтилган сўзларини келтирамиз:

1. Нуҳ алайҳиссаломнинг тилидан:

﴿يَا قَوْمِ إِنْ كَانَ كَبُرَ عَلَيْكُمْ مَقَامِي وَتَذْكِيرِي بِآَيَاتِ اللَّهِ فَعَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْتُ﴾

“Эй қавмим, агар сизларга менинг мақомим ва Аллоҳнинг оятлари ила эслатишим оғир келаётган бўлса, бас, мен Аллоҳга таваккул қилдим”[2].

2. Ҳуд алайҳиссаломниниг қавми уларнинг илоҳлари Ҳуд алайҳиссаломни шарманда қилишини айтганларида, жаҳл билан:

﴿إِنْ نَقُولُ إِلَّا اعْتَرَاكَ بَعْضُ آَلِهَتِنَا بِسُوءٍ قَالَ إِنِّي أُشْهِدُ اللَّهَ وَاشْهَدُوا أَنِّي بَرِيءٌ مِمَّا تُشْرِكُونَ مِنْ دُونِهِ فَكِيدُونِي جَمِيعًا ثُمَّ لَا تُنْظِرُونِ إِنِّي تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ رَبِّي وَرَبِّكُمْ مَا مِنْ دَابَّةٍ إِلَّا هُوَ آَخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ﴾

“Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сиз ҳам гувоҳ бўлингки, мен шерик келтираётганингиздан покман. Ундан ўзгани. Бас, ҳаммангиз менга қарши ҳийла қилаверинглар, менга муҳлат берманглар. Албатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккул қилдим”[3].

3. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ва У зот билан бирга бўлганларнинг тилидан уларнинг ўз қавмларидан ва улар Аллоҳдан ўзгага ибодат қиладиган нарсаларидан қутилганларини ушбу шаклда айтади:

﴿رَبَّنَا عَلَيْكَ تَوَكَّلْنَا وَإِلَيْكَ أَنَبْنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ﴾

“Эй Роббимиз, фақат Сенга таваккул қилдик, фақат Сенгагина қайтдик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгинадир”[4].

4. Шуайб алайҳиссаломнинг тилидан:

﴿وَمَا أُرِيدُ أَنْ أُخَالِفَكُمْ إِلَى مَا أَنْهَاكُمْ عَنْهُ إِنْ أُرِيدُ إِلَّا الْإِصْلَاحَ مَا اسْتَطَعْتُ وَمَا تَوْفِيقِي إِلَّا بِاللَّهِ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ﴾

“Мен имконим борича ислоҳ қилишдан ўзга ҳеч нарсани хоҳламасман. Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккул қилдим. Унгагина қайтаман”[5].

5. Мусо алайҳиссаломнинг шаънларида:

“Мусо: «Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккул қилинг», деди. Улар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма”[6].


Юсуф Қаразовий раҳимаҳуллоҳнинг
"Таваккул" китобларидан


[1] Иброҳим сураси, 12-оят.
[2] Юнус сураси, 71-оят.
[3] Ҳуд сураси, 54-56-оят.лар.
[4] Мумтаҳана сураси, 4-оят.
[5] Ҳуд сураси, 88-оят.
[6] Юнус сураси, 84-86-оят.лари.