Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Ноябр, 2026   |   4 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:48
Қуёш
07:10
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:08
Хуфтон
18:24
Bismillah
14 Ноябр, 2026, 4 Жумадул сони, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   20542   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар

Саратон касаллигига шифо бўлган дуо

04.02.2026   8744   3 min.
Саратон касаллигига шифо бўлган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир кўзи ожиз (кўр) киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, “Менга шифо беришини сўраб, Аллоҳга дуо қилинг” деди. Шунда Росулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хоҳласанг дуо қиламан ва агар хоҳласанг сабр қилгин ва мана шу сен учун яхшисидир”, дедилар.  Кўзи ожиз киши эса “Дуо қила қолинг” деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таҳорат олишликни ва таҳоратини гўзал қилишлигини сўнгра ушбу дуо билан дуо қилишликни буюрдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ لِتُقْضَى لِيَ اللَّهُمَّ فَشَفِّعْهُ فِيَّ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййик Муҳаммад Набиййир-Роҳмаҳ, инний таважжаҳту бика илаа Роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи литуқзоо лия, Аллоҳумма фашаффиъҳу фийя.

Маъноси: Аллоҳим Сендан сўрайман ва Пайғамбаринг, оламларга раҳмат Пайғамбар бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Сенга юзланаман. Ё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ мени бу ҳожатимни бажо келтириши учун мен Сиз билан ушбу ҳожатим борасида Роббимга юзландим. Аллоҳим У (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мен борамдаги шафоатларини қабул этгин (Имом Термизий ривояти 3578-ҳадис).

 

Ушбу ҳадис бошқа муҳаддислар томонидан ҳам ривоят қилинган бўИиб, уни саҳиҳ дейишган. Хусусан Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ муснадида ушбу ҳадисни келтириб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқишга ҳам буюрганларини ривоят қилган.

Имом Насоий роҳимаҳуллоҳ эса бу ҳадиснинг охирида “Бу дуодан сўнг Аллоҳ таоло унинг кўзини очди” деб айтган ва Имом Ибн Можа ва ибн Хузайма раҳимаҳумаллоҳ ҳам “У кўришни бошлади” деб зиёда қилишган.

Бу дунёда бирор-бир касаллик йўқ-ки, уни давоси бўлмаса, дардни яратган Зот шифосини ҳам Ўзи хоҳлаган кишисига ато этади. Аммо Аллоҳ таоло хоҳламаса на тиббиёт ва на даво дардга ёрдам бера олмайди.

Бу ҳадис борасида устозларимиздан эшитган, биз яшаётган асрда содир бўлган бир воқеа хулосасини келтириб ўтамиз: “Жума куни ушбу ҳадисни хутбада инсонларга айтдим, намоздан кейин бир киши ушбу дуони ёзиб беришимни илтимос қилди. Ёзиб бердим. Бир неча кунлардан кейин олдимга йиғлаб келиб, унда ўлимга олиб борадиган саратон касаллиги борлигини ва ушбу дуони ўқиб, Аллоҳдан шифо сўраганини ва бир куни бош мийя қисмини апаратга туширганда унда ҳеч қандай касаллик йўқлигини ва бундан докторлар жуда ажабланганини айтиб берди. Аллоҳ нақадар буюк ва раҳмли Зот!”.


Мираббос ЁРОВ,
Тошкент Ислом институти битирувчиси.