Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Ноябр, 2026   |   4 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:48
Қуёш
07:10
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:08
Хуфтон
18:24
Bismillah
14 Ноябр, 2026, 4 Жумадул сони, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   20574   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди

03.02.2026   15764   1 min.
 Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди

#xabar #samarqand #fatvo 
 Шу йилнинг 2–4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистондан келган фатво ҳайъати уламолари ва Туркий давлатлар ташкилоти Котибияти вакиллари иштирок этади.
 

 Мазкур йиғилишда фатво ишлаб чиқиш ва диний масала сўрашда сунъий интеллект дастурларидан фойдаланиш масаласи, қабристонларга оид ҳукмлар, ижарага олинган ерларда етиштирилган маҳсулотлар ушрини ҳисоблаш ва бошқа турмуш ҳаётда юзага келган замонавий масалалар кўриб чиқилади.


 Бугун, 2 февраль куни бошланган тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов очиб берди. Анъанага мувофиқ Қуръони карим тиловатидан сўнг муваффақият тилаб хайрли дуо қилинди.


 Меҳмонлар Самарқанднинг ислом цивилизацияси ва туркий дунё тарихида тутган ўрни, бу замин асрлар давомида уламоларни бирлаштириб келган маънавий марказ экани алоҳида эътироф этиб ўтишди.


Йиғилишда баъзи фиқҳий масалаларни замон ва макон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишга эҳтиёж борлиги таъкидланди. Жумладан, ер муносабатлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ушр ва закот ҳисоб-китоблари, шунингдек, янги технологиялар билан боғлиқ масалалар, айниқса, фатво олишда сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи туркий давлатлар уламолари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.


 Кўриб чиқилиб, қабул қилинадиган бундай қарорлар келгусида ушбу Фатво ҳайъати фаолиятини тизимли равишда давом эттириш, фиқҳий масалаларда яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди  Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди  Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди  Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди  Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди  Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди
Ўзбекистон янгиликлари