Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Ноябр, 2026   |   30 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:05
Пешин
12:12
Аср
15:27
Шом
17:11
Хуфтон
18:27
Bismillah
10 Ноябр, 2026, 30 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   19764   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-марифий суҳбат ташкил этилди

05.11.2026   47229   1 min.
Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-марифий суҳбат ташкил этилди

Бухоро шаҳридаги «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда имом-ноиб Дилшод домла Ҳодиев ҳамда малакали сурдо таржимон иштирок этди.

Гапириш ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ўтказилган мазкур суҳбат «Соғлом турмуш тарзи» мавзусига бағишланди.

Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга доир саволларига атрофлича жавоб олдилар. Барча маълумотлар сурдо таржимон орқали етказилди. Шунингдек, тадбир якунида қатнашчиларга эҳсонлар тарқатилди.

 Аллоҳ таоло бундай хайрли ва савобли ишларимизни бардавом айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари