Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Сентябр, 2026   |   13 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:53
Қуёш
06:12
Пешин
12:15
Аср
16:30
Шом
18:21
Хуфтон
19:36
Bismillah
24 Сентябр, 2026, 13 Рабиъус сони, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   15826   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар

Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди

19.06.2026   17747   1 min.
Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди



Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан тизимда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни “Спорт куни” деб белгиланган.

Мазкур хайрли ташаббуснинг амалий ижроси сифатида Диний идора ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақанинг саралаш босқичлари юқори савияда ташкил этилиб, энг кучли 15 нафар иштирокчи финал босқичига йўл олган эди.

Бугун, 19 июнь куни мусобақанинг 1/8 финал, чорак финал, ярим финал ва ҳал қилувчи финал босқичлари қизғин ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Муросасиз баҳслар натижасига кўра қуйидаги ходимлар ғолибликни қўлга киритди:

1-ўрин: Абдусамад Самуғжонов
2-ўрин: Саидаҳрор Умархонов
3-ўрин: Шерзод Каримов
4-ўрин: Неъмат Мусаев
"Фахрий иштирокчи" номинацияси: Набибуллоҳ Рафиқов
 

Мазкур спорт тадбири орқали ходимлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра Аллоҳга яхшироқ ва севимлироқдир» (Имом Муслим ривояти) деган муборак ҳадисларига амал қилиб, ўзларининг чаққонлик ва спортдаги маҳоратларини намойиш этди.


Бу каби мусобақалар ходимлар ўртасида ўзаро аҳиллик, ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтиришга ҳамда иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

Ғолиб ва совриндорларни муборакбод этамиз!

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди Стол тенниси мусобақаси ғолиблари аниқланди