Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Ноябр, 2026   |   30 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:05
Пешин
12:12
Аср
15:27
Шом
17:11
Хуфтон
18:27
Bismillah
10 Ноябр, 2026, 30 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   19799   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Янги тайинланган имомлар билан учрашув ўтказилди

09.11.2026   6874   1 min.
Янги тайинланган имомлар билан учрашув ўтказилди

Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида юртимиз бўйлаб янги ишга тайинланган ҳамда бошқа вазифага ўтказилган 40 га яқин имом-хатиб ва имом ноиби билан суҳбат бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамда Кадрлар бўлими бошлиғи Салоҳиддин домла Шерхонов иштирок этди.

Учрашувда дин пешволарининг жамиятдаги ўрни, уларнинг масъулиятли бурч ва вазифалари юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Хусусан, суҳбат давомида дин ходимларининг интизоми ва маданияти масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида лавозимга тайинланган имом-хатиб ва ноибларга ички меъёрий ҳужжатлар тушунтирилди. Шунингдек, уларнинг келгусидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятларига улкан муваффақиятлар сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Янги тайинланган имомлар билан учрашув ўтказилди Янги тайинланган имомлар билан учрашув ўтказилди Янги тайинланган имомлар билан учрашув ўтказилди Янги тайинланган имомлар билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари