Ушбу рисолада ҳалол касбнинг обод ва фаровон турмушга эришишда тутган ўрни ва аҳамияти, ҳалолликнинг шахс ва жамият ҳаётига ижобий таъсири, ризқимиз ҳалол бўлиши учун, жамиятимиз вакиллари ўртасида аҳиллик ва иноқлик ҳукм суриши учун касбу коримизда эътибор қаратиш ва риоя қилиш лозим бўлган ўзига хос шаръий одоблар хусусида сўз боради.
Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати