Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Сентябр, 2026   |   20 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:27
Қуёш
05:50
Пешин
12:23
Аср
17:00
Шом
18:59
Хуфтон
20:17
Bismillah
02 Сентябр, 2026, 20 Рабиъул аввал, 1448

Муҳим мавзуда, мазмунли суҳбат

27.01.2017   2498   1 min.
Муҳим мавзуда, мазмунли суҳбат

Жорий йилнинг 27 январь, жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган “Яккасарой” жоме масжидига ташриф буюрди.
Иброҳим домла Иномов, жума тезисига асосан, “Ақидада адашмайлик” мавзусида, маъруза қилди. Жумладан, у ўз маърузасида, исломда ақида масаласининг муҳимлиги, турли бузғунчи ғояларга алданиб қолмаслик, “такфир”, “ҳижрат”, “байъат”, “шаҳидлик” каби тушунчаларнинг маъно ва моҳияти борасида батафсил сўз юритди.


 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қоҳирада оила мустаҳкамлигига бағишланган халқаро анжуман бошланди

02.09.2026   5309   1 min.
Қоҳирада оила мустаҳкамлигига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Бугун, 2 сентябрь куни Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ҳамда Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти ташаббуси билан нуфузли халқаро анжуман ўз ишини бошлади.

"Глобал ўзгаришлар шароитида оилавий масалалар: оилани ҳимоя қилиш, унинг келажаги ва миллий-диний ўзликни асрашда фатво ёндашувлари" мавзусидаги мазкур илмий анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган халқаро йиғинда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрган етакчи муфтийлар, таниқли уламолар, халқаро исломий ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Анжуман кун тартибидан замонамизнинг қуйидаги энг долзарб масалалари ўрин олган:

– Глобаллашув, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект даврида оила институти дуч келаётган муаммоларнинг илмий таҳлили;

– Замонавий оилавий инқирозларни пухта тадқиқ этиш ва уларга шаръий ҳамда амалий ечимлар топиш;

– Виртуал муҳитнинг оилавий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш йўллари;

– Миллий-диний ўзликни сақлаш ва зарарли медиа контентларга қарши курашда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш.

Халқаро анжуман тафсилоти билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари