Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу анъанага мувофиқ тарзда бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ушбу танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлади. Маърузачилар томонидан ушбу танловнинг кўлами янада кенгайиб, иштирокчилар сонининг ортгани, шунга монанд ижодий ишларнинг сифати ва савияси ҳам ошгани қайд этилди.
Телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан мукофотландилар:
Матбуот йўналиши бўйича:
1-ўрин Иброҳим Усмонов (Тошкент ислом университети проректори);
2-ўрин Олимхон Юсупов (Имом Бухорий халқаро маркази ходими);
3-ўрин Даврон Нурмуҳаммад («Мовароуннаҳр» нашриёти ходими).
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Умиджон Ходжаев (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими);
Миясар Кабулова («Истиқлол ва қонун» газетаси бўлим бош муҳаррири);
Азамат Усмонов (Қашқадарё вилояти «Фазли» масжиди имом-хатиби).
Телевидение йўналиши бўйича:
1-ўрин Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти;
2-ўрин Шарифа Ғаниева («Зиё» студияси муҳаррири);
3-ўрин Насим Муинов («Оилавий» телеканали режиссёри).
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Жасур Раупов (Тошкент шаҳар «Носирхон» масжиди имом-хатиби);
Одил Анваров (Оққўрғон тумани бош имом-хатиби);
Мадраҳим Турдиев (Бухоро вилояти «Истиқлол» телевидениеси журналисти).
Интернет йўналиши бўйича:
1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби, muxlis.uz Интернет манзили муҳаррири);
2-ўрин Зоиржон Содиқов (ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигининг vakillik.uz, minor.uz Интернет манзиллари юритувчиси);
3-ўрин Ғиёсиддин Баратов («Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси).
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Миродил Миржалилов (Қибрай тумани «Дўрмон» масжиди имом-хатиби);
Муҳаммади Караев («Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудири муовини);
Ёқубжон Бухорбоев (Бекобод тумани «Чаноқ» масжиди имом-хатиби).
Радио йўналиши бўйича:
1-ўрин Илҳом Марупов («Мовароуннаҳр» нашриёти муҳаррири);
2-ўрин Аброр Акбаров («Ўзбекистон» телерадиоканали муҳаррири);
3-ўрин Шоҳрух Ҳожибоев («Зиё» студияси видеомуҳандиси).
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Шоҳиста Толипова («Рухсор» телерадиоканали муҳаррири);
Исомиддин Аҳроров (Тошкент шаҳар «Оқилон» масжиди имом-хатиби).
Йилнинг энг фаол тарғиботчиси:
1-ўрин Жалолиддин Ҳамроқулов (Тошкент шаҳри «Новза» масжиди имом-хатиби);
2-ўрин Беҳзод Соипов (Дин ишлари бўйича қўмита ходими);
3-ўрин Шовосил Зиёдов (Имом Бухорий халқаро маркази директори).
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Уйғун Ғофуров (Тошкент Ислом институти ректори);
Комилжон Бурҳонов (ЎМИ бўлим мудири);
Комилжон Шермуҳамедов (Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази илмий котиби).













Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий иш учун бош мукофот Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ҳидоят сари» кўрсатуви таҳририятига насиб этди.
Ғолиблар танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини изҳор этиб, ушбу юксак баҳо уларни диний-маърифий соҳадаги ижодий ишларини янада фаоллаштиришга ундашини таъкидладилар. Тадбир доирасида нашриётлар томонидан чоп этилган адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофоти билан тақдирландилар.
Юксак мукофотни Миср Араб Республикаси бош муфтийси, Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти раиси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср вақф вазири доктор Усома ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано кабилар тантанали равишда топширдилар.
Сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу эътироф Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий фатво фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги фидокорона меҳнатларининг муносиб самараси эканини алоҳида таъкидлади.
Тақдирлаш чоғида турли мамлакатлардан келган 500 нафардан зиёд анжуман иштирокчилари эътиборига Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳа ислоҳотлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг кўп қиррали фаолиятига бағишланган махсус видеоролик намойиш этилди. Унда юртимиз қадимдан буюк цивилизациялар бешиги, илм-маърифат ва ислом маданиятининг муаззам маркази бўлиб келгани эътироф этилди. Шунингдек, лавҳада бугунги кунда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, нуфузли халқаро анжуманлар, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг самарали фаолияти, жумладан, Фатво марказининг ишга туширилиши ва мўътадилликни тарғиб этиш борасидаги салмоқли ташаббуслари атрофлича кўрсатиб берилди.
Маълумот ўрнида, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бунга қадар ҳам бир қатор юксак мукофотларга сазовор бўлганлар:
- Президентимиз фармонларига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени;
– Россия Федерацияси марказий диний идорасининг «Ал-Иътисом» («Ҳамжиҳатлик») медали;
– Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг «Ынтымак» («Бирдамлик») медали;
– «Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 30 йиллиги» юбилей медали;
– Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш марказининг «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени;
– Россия Федерацияси Имом Бухорий номидаги диний ташкилотининг «Ал-Илм» ордени.
«Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» мукофоти ҳақида:
Мазкур нуфузли халқаро мукофот Бутунжаҳон фатво идоралари ва ҳайъатлари Бош котибияти томонидан таъсис этилган бўлиб, буюк аллома, фақиҳ Имом Шиҳобуддин ал-Қарофий (1228–1285) шарафига номланган.
Ушбу мукофот Ислом умматида мўътадиллик тамойилларини илгари суриш, бир ёқлама ва тор қарашлардан сақланиш, жамоавий ижтиҳод ҳамда фатво бериш амалиётини такомиллаштириш ва замонавий муаммоларга тўғри шаръий ечимлар ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган етук уламоларга тақдим этилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати