Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Апрел, 2026   |   21 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:30
Қуёш
05:52
Пешин
12:29
Аср
17:02
Шом
19:01
Хуфтон
20:17
Bismillah
10 Апрел, 2026, 21 Шаввол, 1447

Оламларга раҳмат Пайғамбар

20.12.2016   6584   1 min.
Оламларга раҳмат Пайғамбар

Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, Ул зотга муносиб уммат бўлиш истагида 19 декабрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар билим юртида “Оламларга раҳмат Пайғамбар” шиори остида мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръон тиловати ва салавот билан бошланди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари, сийратлари талаба қизлар томонидан ёритиб борилди. Оламларга раҳмат Пайғамбаримизнинг хулқлари, гўзал суннатларига эргашган инсонларнинг ҳаётларини тарихий воқеалар асосида ижро қилиб беришди. Хусусан, Салмон Форсий (разияллоҳу анҳу)нинг Ислом динига кириши, ҳақ дин йўлида машаққат чекканлари, Аҳли Китоблардан бўлмиш яҳудийларнинг Тавротда келган Расулуллоҳнинг ҳабарларини беркитишлари, аммо Абдуллоҳ ибн Салом бор ҳақиқатни айтиб мусулмон бўлиши, Охири замон пайғамбарининг чиқиш вақти яқинлашганда хазражликлар ва яҳудийлар Пайғамбар биздан чиқади дея қаттиқ низолашиши, ва ниҳоят рисолат нури порлаб, бутун оламни мунаввар айлагани, Макка мушриклари, айниқса, Абу Жаҳл бошчилигидаги Макка зодагонларининг Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)га душманчилик қилиши, Аллоҳ Ўз пайғамбари ва унинг саҳобалари ҳамда дўстларини ҳимоя қилиб туриши талаба қизлар томонидан катта маҳорат билан ижро қилинди.

Талаба қизлар ҳар бир саҳна кўринишидан сўнг, Расулуллоҳни мадҳ этувчи салавотлар куйлашиб, кечага янада тароват бағиш этишди.

Тадбир ниҳоясида иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Нилуфар САИДАКБАРОВА,

билим юрти ўқитувчиси

 

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пойтахтимизда Соҳибқирон Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бошланди

09.04.2026   7634   1 min.
Пойтахтимизда Соҳибқирон Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бошланди

Айни пайт Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва Темурийлар цивилизациясининг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анжуманда Амир Темур мероси ҳамда Шарқ Ренессанси цивилизациясининг жаҳон тарихидаги ўрни муҳокама қилинмоқда.

Йиғинда 20 дан ортиқ мамлакатдан юзлаб олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.

Д.Ҳакимов,

Ф.Абдурасулов (сурат),

ЎзА

Ўзбекистон янгиликлари