Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2025   |   10 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:57
Bismillah
08 Май, 2025, 10 Зулқаъда, 1446

Машҳур россиялик актриса исломни қабул қилди

01.12.2016   1854   1 min.
Машҳур россиялик актриса исломни қабул қилди

Машҳур россиялик актриса Елена Проклова Ислом динини қабул қилди. Яқинда актриса 2006 йилдан буён БААда истиқомат қилувчи Татаристонлик тижоратчи Исмоил Шангариевнинг уйида меҳмон бўлган эди. 

Актрисанинг у ерда кўрган-кечирганлари, дунёқарашига таъсир қилган омиллар ҳақида Исмоил Шангариев интернет саҳифасида маълум қилди.

— Елена Ислом тамаддуни ҳақида гапириб, бизнинг динимиз унга жуда ёқишини айтди, дейди Исмоил. Мен унга Ислом ҳақида батафсил маълумот бердим. Шунда у Ислом таълимоти асосида ҳаёт кечиришни жуда хоҳлашини, келажакда туғиладиган фарзандлари, набиралари ҳам мусулмон бўлишини орзу қилишини айтди. Биз у билан Шайх Зайд масжидига бордик. Елена ўша ерда: “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб Исломни қабул қилди. Шундан сўнг, масжидда ўтириб Яратгандан ўзи ва яқинлари ҳақида эзгу дуолар қилди.

Актрисанинг айтишича, мусулмонларнинг оиласи – бу энг мустаҳкам оила ҳисобланади. У исломни қабул қиларкан ўзи учун буюк синоатлар эшиги очилганини айтди. Жумладан, Исломда таъқиқланган нарсаларнинг барчаси, тиббий жиҳатдан ҳам инсонга зарарли эканинини, алоҳида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз актриса ўтган йили турмуш ўртоғи билан ажрашган эди. Унинг айтишича, яқин келажакда турмушга чиқадиган бўлса ҳам фақатгина мусулмон инсонга турмушга чиқади. Чунки у фарзандлари ва набиралари мусулмон бўлишини жуда ҳам хоҳлайди.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

Янгиликлар
Бошқа мақолалар

Аллоҳим, неъматларинг ва офиятда бардавом қил

07.05.2025   2240   1 min.
Аллоҳим, неъматларинг ва офиятда бардавом қил

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ

"Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафиятин ва ситрин фаатимма ниъматака ъалайя ва ъафиятака ва сатрока фиддуня вал ахироҳ", деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради", дедилар (Ибн Сунний ривояти). 

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишимни мукаммал қил.