2016 йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “8 декабрь – Конституция куни” муносабати билан ўтказилган футбол турнири ўз якунига етди.
Натижа қуйидагича:
“Ҳазрати Имом” (ЎМИ) 7 – 5 “Минор” (ТШИ)
1-ўрин “Ҳазрати Имом” жамоаси қўлга киритди.
2-ўрин “Минор” жамоаси;
3-ўрин “Кўкалдош” жамоаси;
Футбол турнирида тақдирланган номзодлар:
Энг яхши дарвозабон – Қаюмов Муҳаммадназар (ЎМИ)
Энг яхши ҳимоячи – Ғаниев Абдувосе (“Кўкалдош”)
Энг яхши ярим ҳимоячи – Абдурасулов Шукрулло (ТШИ)
Энг яхши мураббий – Тулепов Айдарбек (ЎМИ)
Энг яхши ҳужумчи – Арзиқулов Собир (ЎМИ)
Энг кўп тўпурар – Парпиев Баҳриддин (“Нашриёт”)
Энг чиройли гол соҳиби – Мубаширов Муҳаммадзоҳид (“Кўкалдош”)
Энг жонкуяр мухлис – Рахматов Азамат
Финал якунида турнирга мезбонлик қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан барча ўрин эгаллаган жамоалар эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.



















ЎМИ ахборот хизмати
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати