Ҳар бир мамлакатда чой ичишнинг ўзига хос одоблари мавжуд. Айримлар қора чой ичишни хуш кўришса, баъзилар кўк чойни ёқтиришади. Буларнинг барчаси турли минтақаларда яшовчи халқларнинг урф-одати ва феъл атворига боғлиқ экан.
Чой ёқимли ичимлик бўлиб, турли мамлакатларда яшовчи халқларнинг ҳам чойга бўлган муносабатлари ва истеъмол қилишлари бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг баъзилари қора, кўк ва ёки аччиқ ва ширин чойларни ёқтиради. Қуйида турли давлатларда қандай чой истеъмол қилиниши ҳақида сўз юритамиз.
Ҳиндистон

Бу сурат Ҳиндистоннинг Доржлинг шаҳридан олинган. Ҳиндистондаги баланд бўлган жойлар ва Ҳимолайда чой ичишнинг идиши шу шаклда бўлади.
Англия

Инглизлар қора чойга сут қўшиб ичишади.
Туркия
Туркияликлар чойни бир бўлак қанд билан ичишади
Тибет

Тиббет халқи чойни сут, зотли молнинг ёғи ва туз билан ичишади.
Эфиопия

Эфиопия чойини кўк чой ва ялпиз япроқларининг қўшилмаси ташкил этади.
Гонг-Конг

Гонг- Конг аҳолиси ёғли сутни чойга қўшиб, бир бўлак совуқ муз билан ичишади.
Тайван

Тайванда чойни совуқ ва иссиқ ҳолда согу марвариди билан ичишади.
АҚШ

Америка халқи қора чойни лимон ва шакар билан ичишади.
Россия

Россия аҳолиси қора чой ичишни ёқтиради
Покистон

Покистонда чой дориворлар ва сариёғ қўшиб тайёрланади. Суратда покистонликларнинг севимли чойи акс этган.
Таиланд

Таиландда чой тоғ гиёҳлари, сут ва муз билан тайёрланади.
Хитой

Хитойда pu-erh машҳур чойнинг номи бўлиб, куб ва доиралар шаклида сотилади.
Миср

Миср халқи никоҳ тўйларига ўхшаган маросимларда чойни зарчўба (сариқ рангли ўсимлик) билан ичишади.
Мўғулистон
Мазкур мамлакат халқи чойни сут ва туз билан қўшиб металлдан ясалган текис ва махсус идишларда ичишади.
Аргентина

Аргентина халқи таладро чойини ичишади. Таладро ўсимлик бўлиб, аввал у майдаланади, сўнгра шакар ва қайноқ сув билан тайёрланади. Бу чой буйрак ва жигар учун фойдалидир. Сурия халқи ҳам ушбу чойни хуш кўради.
Мавритания

Мавританияликлар чойни аччиқ ва ёки ширин ҳолда ичишади.
Жанубий Африка Республикаси

Жанубий Африка халқи қизил чой (Ройбус) ичишади. Бу чой қизил бир бутадан олинади ва маззаси ҳам ширин бўлиб, инсон танаси учун фойдалидир.
Малайзия
Малайзия халқи ичадиган чой ўша-лота чойи бўлиб, сут билан бирга ўзига хос тарзда тайёрланади.
Қувайт

Қувайт аҳолиси қора чойни заъфарон ва долчин билан ичишади.
Қатар

Қатарда чойни сут ва қаҳва рангли шакар билан ичишади.
Халқаро алоқалар бўлими
Бугун, 2 сентябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг мурожаат ва таклифларини атрофлича тинглади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Учрашув давомида билдирилган масалалар юзасидан фуқароларга шаръий ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, баъзи муҳим масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга мурожаатларни қисқа фурсатларда қонуний ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган бу каби фуқаролар қабуллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати